Боғда бирон бир тошни кўтарганингда, унинг тагидан кулчадек бўлиб тизилган ва кўплаб панжалари билан тирақайлаб қочаётган капалак қуртини кўриб қоласан. Қирқоёқларнинг 21 та кулчасининг ҳар бирида иккитадан панжа мавжуд. Демак, уларнинг сони 42 та.
Қирқоёқнинг боғларга фойдаси катта. У зарарли ҳашаротларнинг кушандаси. Франция жанубида ва тропик мамлакатларда қирқоёқнинг авлоддоши — сколопендра яшайди. У нафақат зарарли, балки хавфли ва заҳарли ҳамдир.