Хўрозлар нега жангари бўлади?

Маълумки, хўрозлар жангари табиати билан макиёнлардан ажралиб туради. Бу сифат уларнинг барча раҳибларини доғда қолдириб, макиённи ўзига жалб этиши учун зарур.

Жуда кўп ҳайвонлар баҳор пайти, жуфтлашиш даври келганда ўзини ана шундай тутади.

Масалан, буғу шохлари билан урғочисига кучини намойиш этади. Бундай шохни кўрган бошқа урғочи буғулар бекинишни ва аралашмасликни афзал билади. Тўғри, кучни бу тариқа намойиш этишдан сўнг олишув бошланади. Буғулар қутуриб урушгани билан бир-бирларига айрим ҳоллардагина жароҳат етказади.

Денгиз чайкалари буғулардан фарқли ўлароқ жазавага тушиб курашади, ҳатто патлари юлиниб кетади.

Хўрозлар бундан ҳам жангарироқдир. Агар босқинчи огоҳлантириш қичқириғидан сўнг орқасига қайтмаса, дарров кескин уруш бошланади. Жанг улардан бирининг ғалабаси билан тугагунча давом этади.

Макиёнлар жангни кузатиб туради ва ғолибни танлайди.

Одам товуқларни парваришлашга киришганда уларнинг табиий ҳаёти бузилган эди, чунки одам улардан йил бўйи тухум олишни кўзлаган эди. Шунга мувофиқ равишда хўрозларнинг ҳам хулқи ўзгарди. Шунинг учун ҳам хўроз қанотлилар орасида энг жангари деб ном олган.

Одам хўрозларнинг бу хусусиятидан ўз мақсадлари бўйича фойдаланади ва хўрозларни уриштиради. Бундай мусобақалар Осиё қитъасидаги мамлакатларда кенг оммалашган. Шу мақсадда урушқоқ хўроз ва товуқларнинг янги наслини яратишган. Улар чидамлилиги билан ажралиб туради ва узун пихларга эга.

Хўрозлар жанги жуда шафқатсиздир. Томошабинлар завқини ошириш учун хўрозларнинг тирноғига жуда ўткир тиғлар боғлаб қўйишади. Улар душманларини оғир тилиб ташлаши мумкин. Шунинг учун ҳам айрим мамлакатларда хўрозларни уриштириш тақиқланган.