Қурбақалар уруғдан қандай очиб чиқади?

Гарчи қурбақалар қуруқликда яшаса-да, уларнинг кўп тури тухум қўйиш пайти сув томон йўл олади. Одатда, бу баҳорда юз беради.

Қурбақа ариқ чети ёки чоғроқ кўлнинг саёз жойидан сокин гўша қидириб топади. Урғочиси кечаси ёки тонг азонда маълум миқдорда тухум, уруғ қўяди. Улар елимшакка ўхшаш яхлит массага бирлаштирилиб, ариқдаги аллақандай ўсимликка боғлаб қўйилади.

Битта кичик қурбақа икки-уч, каттаси 6-8 мингта тухум қўяди. Уруғлар айлана, тепаси қора, вазни енгил, диаметри 1,5 мм бўлади. Эндигина қўйилган уруғ чой қошиқдан катта бўлмайди, кейин у дастлабки ҳолатидан бир неча марта каттариб кетади. Қурбақанинг турига қараб, уруғлар бир неча кундан ёки ҳафтадан кейин ёрилади ва ундан итбалиқ очиб чиқади. Уларнинг орқа сузгичи ва ойқулоғи бўлади.

Ойқулоқлар дастлаб танасининг ташида бўлади. Аста-секин уни тери қоплаб олади, тана ичида ўпка шаклланиб боради ва бошқа ўзгаришлар кечади. Панжалари ривожланади. Аввалига кейинги панжалари бўй кўрсатади, олдингилари эса итбалиқда юз берадиган метаморфознинг сўнгги босқичига қадар ривожланмасдан қолаверади. Думи танасига кириб боради ва итбалиқ етилган, қуруқликдаги ҳаётга тайёр бўлган пайтда бутунлай кўринмай кетади.

Агар ҳаво иссиқ бўлса, итбалиқ бир ҳафтада қурбақага айланади. Совуқ ҳавода бу жараён бир ҳафтадан кўпроққа чўзилади.