Шамолнинг «сабо», «эпкин», «ел», «шабада», «самум», «тўфон», «изғирин» сингари ўнлаб номлари бор. Лекин бу унинг ҳамма турлари номи мавжуд дегани эмас. Биз: «Шабада эсяпти» ёки «Шамол туряпти» дейишимиз мумкин. Лекин кўпгина шамолларнинг ўзига хос номи бор.
Улар бундай ўзига хос номларни турли сабабларга кўра олишган. Масалан, сиз «штилга тушиб қолиш» нима эканини яхши биласиз. Бу — бир жойда ҳаракатсиз туриб қолиш, дегани. Шамол турларидан бири «штил шамоли» деб аталади. У кўтарилаётган ҳаво ва паст босимнинг кенг минтақаси мавжуд экваторда пайдо бўлади.
Пастдан ва юқоридан экваторга қараб эсадиган шамоллар пассатлар деб аталади. Улар кучли эсиши билан бирга доимий йўналишга ҳам эгадир ва шу сабабдан денгизчиларнинг елканли кемаларини ҳаракатга келтиришида жуда фойдали бўлган. Қутбларга қараб эсадиган шамоллар вестлар деб аталади. АҚШ, асосан, ана шундай шамоллар зонасида жойлашган.
Яна бир қанча ўзига хос шамоллар мавжуд. Масалан, муссонлар фасллар алмашинувига қараб ўз йўналишини ўзгартириб турадиган шамоллардир. «Муссон» арабча «мавсум» сўзидан келиб чиққан. Муссонлар Ҳиндистонда қиш пайтида иссиқ ва қуруқ ҳаво, ёзда эса шимол йўналишида эсиб, кучли ёмғирларни олиб келади.
Франция жанубида истиқомат қилувчи аҳоли шимолдан эсадиган совуқ ва қуруқ изғиринни қўрқув билан кутишади. У денгиз тарафдан бир неча кунлаб ҳам эсиши мумкин ва одамларга ноқулайлик туғдиради.