Нур сочувчи балиқлар бўладими?

Сув ости дунёсида ҳам гўзалликда тенги йўқ мавжудотлар, жаннати балиқлар мавжуд.

Ҳар хил тусли, чақноқ балиқчалар денгиз тубларида, дарёларда ғаройиб тарзда нур сочиб, сузиб юради. Одатда, бундай балиқлар тиниқ табиатли тропик кенгликларда яшайди. Сув бениҳоя тиниқ бўлган пайтларда, маржон қоялар атрофида сузиб юрган жуда кўп ярқироқ нуқта — балиқларни кўриш мумкин. Сиам паҳлавони нур сочувчи балиқлар сирасига киради.

Бу балиқни Таиланд соҳилларида учратиш мумкин. Мамлакат аҳли — сиамлар — бу балиқлар ўртасида даҳанаки жанг уюштирадилар. Ҳашаротлар ва майда денгиз қисқичбақалари сиам паҳлавонларига овқат вазифасини ўтайди.