Энг катта дарёлар қайсилар?

Дунёдаги энг узун дарё Нилдир. Унинг узунлиги 6 670 км бўлиб, Судан ва Миср (Африка) ҳудудларидан оқиб ўтади. Узунлиги бўйича иккинчи ўринда Жануби Америкадаги Амазонка дарёси туради, унинг узунлиги — 6 275 км. Амазонка энг серсув дарёдир. Унинг ирмоқлари, яъни Амазонкага қуйиладиган дарёлар Бразилия, Боливия, Перу, Колумбия, Эквадордан оқиб ўтади.

Осиёдаги энг катта дарё Янцзидир (Хитой). Узунлиги — 5 520 км. Шимолий Америкадаги Миссури ва Миссисипи дарёлари кўпинча битта дарё деб ҳисобланади. Уларнинг жами узунлиги — 8 150 км. Аммо Миссури Миссисипини ярим йўлда «қувиб етади». Уларнинг алоҳида узунликлари 4400 км (Миссури) ва 3750 км.дир (Миссисипи). Африка қитъасидаги Нилдан кейинги энг катта дарё Конгодир, унинг узунлиги — 4 200 км.