Қуруқликда илк бор қайси ҳайвон пайдо бўлган?

Эволюция назарияси билан ҳамма ҳам муроса қилавермайди, аммо унинг тарафдорларининг айтишича, Ерда ҳайвонот олами (жумладан балиқлар, қушлар ва ҳашаротлар) бундан 500 миллион йил бурун, яъни ернинг юза қисми қуриб, океанлар таркиб топгандан кейин пайдо бўлган. Аксар олимлар ҳаёт океанда дунёга келган, деб тахмин қилишади. Ҳаёт 160 миллион йил ўтгандан сўнггина қуруқликда пайдо бўлган.

Шундан кейин қуруқликда ажабтовур, балиққа ўхшаш махлуқлар судралиб юра бошлаган. Дастлаб уларнинг ҳаракати жуда ноўнғай эди, сабаби уларнинг оёғи йўқ эди. Улар жуда узоқ давр сузгичларидан оёқ ўрнида фойдаланишган. Анча авлодларидан кейингина бу махлуқларнинг сузгичлари оёққа айланган.

Улар бу ўзгаришларни бошларидан ўтказгани билан тухумларини аввалгидек сувга қўярдилар ва тухумлардан янги насллар очиб чиқарди. Аждоди балиққа ўхшаган бу махлуқлар аста-секин юришни ўрганганлар ва ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи ҳайвонларга айланган (совуққонли ҳайвонлар ҳаётининг маълум қисмини сувга қўйилган тухумни ёриб чиққанларидан кейин қуруқликда ўтказадилар).

Бир қанча давр ўтгач, ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи ҳайвонларнинг айримлари тухумини сувга қўйишни бас қилганлар. Бу жараён юз берган пайтда ҳам сувда, ҳам қуруқликда яшовчи ҳайвонлар судралиб юрувчиларга айланган (совуққонли ҳайвонлар тухумини қуруқликка қўйиб кўпаяди).

Ерда 100 миллиондан ортиқроқ йил яшаган судралиб юрувчиларнинг айримлари танасида пат пайдо бўлган, олд қўллари қанотга айланган. Бир неча муддат ўтгач, улар парвоз қилишни ўрганишган ва шу тариқа қушлар пайдо бўлган.

Судралиб юрувчиларнинг баъзилари тухум қўйишни бас қилганлар ва бола туғадиган ва сутэмизувчиларни эслатадиган ҳайвонларга айланган. Бундан ташқари, улар иссиққон бўлишди ва шундан сўнг ростмана сутэмизувчилар даражасига етишди.

Ўхшаш мақолалар: