Лола нимадан ўсади?

Бир талай ўсимликлар (лолалар, гулсафсарлар ва бошқа тур пиёзлар) пиёзбошдан ўсадилар. Пиёзбош деганда ер остидаги калта пойли таг шох тушунилади. Ундан қиш совуқларидан сўнг ўсимликнинг яхши ўсиши учун зарур бўлган озиқ моддаларни қишга тўплашда фойдаланишади.

Ўсимлик гуллаб бўлиши билан у пиёзбошда озиқ моддаларни йиға бошлайди. Улар баъзан жуда катта бўлиб кетади.

Совуқ тушиши ҳамон ўсимликнинг танаси қуриб, қовжираб узилиб тушади. Пиёзбош эса қиш бўйи ер тагида бўлади, ер пиёзбошни совуқ уришдан сақлайди. Баҳорда, эрувгарчилик тугаб, ерлар қизиган пайти пиёзбошда йиғилган озиқ моддалар янги ўсимликка ҳаёт бахш эта бошлайди.

Дастлаб пиёзбошдан ниш униб чиқади, у ерни ёриб тепага, қуёшга интилади. Ер устида у поя ва барг ёяди.

Гуллаб бўлгандан сўнг эски пиёзбошдан бор-йуғи қобиқ қолади ва ундан бир нечта янги пиёзбош пайдо бўлади. Келаси йил уларнинг ҳар биттаси янги ўсимликка ҳаёт инъом этади. Битта лола бутун бошли лолазорни яратиши мумкин.