Дунёдаги энг катта балиқ қайси?

Мавжуд ва қачонлардир яшаган ҳайвонларга таққосланганда одам нисбатан улкан эмас. Келинглар, энди сайёрамиздаги энг катта ҳайвонлар ҳақида гаплашамиз.

Кит акуласи ва гигант акула катталиги бўйича кўк китдан кейин турадиган тирик махлуқлардир. Улар балиқлар синфининг инсонга маълум бўлган энг йирик вакилларидир: уларнинг бўйи 15 метрдан 18 метргача етади!

Баъзи одамлар акулаларнинг ҳаммаси одамхўр, деб ҳисоблайдилар ҳамда кит акуласининг катталигидан келиб чиқиб, одамни тириклай ютиб юборади, дея хаёл қиладилар. Агар акула шундай қилишни хоҳлаганда ҳам бу унинг қўлидан келмасди. Унинг тишлари кичкина, узунлиги 3 миллиметр атрофида, томоғи диаметри эса бор-йўғи ўн сантиметрдир. Шундан кўриниб турибдики, бу улкан наҳанг океандаги энг кичик ҳайвонлар, масалан, сардина ҳамда майда бошоёқли моллюскалар билан озиқланади.

Чучук сувда яшайдиган балиқлар орасида Жанубий Америкада яшайдиган арапайма ёки пирарука ҳисобланади. Оғирлиги 200 килограммга етадиган бу балиқнинг бўйи тўрт метрга етади. Бакрабалиқларнинг кўп вақтини чучук сувда ўтказишини эътиборга олиб, уни чучук сувда яшовчилар турига қўшсак, чучук сувда яшайдиган балиқларнинг энг каттаси у саналади. Бакрабалиқларнинг бўйи 8 метр ва оғирлиги 1460 килограмм келадиганлари овланган.

Энг майда балиқ қайси? Узунлиги 6 миллиметрдан ошмайдиган, Филиппин ороллари атрофида яшайдиган пандака пигмеядир! Бу балиқ умуртқалиларнинг энг кичиги бўлса ажаб эмас.

Ўхшаш мақолалар: