Жанубий Хоч нима?

Экваторнинг жанубидаги осмонда хочга ўхшаш шаклга эга бўлган тўртта юлдуз кўзга ташланади. У Жанубий Хоч деб аталади. Томонларни кўрсатувчи бу юлдуз сайёҳларга кечалари йўл топиб олишда ёрдам беради.

Таъкидлаб ўтганимиздай, Жанубий Хоч фақат Жанубий ярим шарда кўринадиган буржлар қаторига киради. Шимолий ярим шардаги Кичик Айиқ буржи ҳақида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Дарҳақиқат, иккала бурж ҳам Ер шарининг шимол-жануб ўқида жойлашган ва ҳаракатсиздир. Шунинг учун ҳам улар фақат бир йўналишни: Кичик Айиқ буржидаги Қутб юлдузи — шимолни, Жанубий Хоч тўртлиги эса жанубни кўрсатиб туради.