Материя нима?

Коинотнинг исталган ерида маълум бир фазони эгаллаган нарса материя деб аталади. Материянинг қаттиқ, суюқ ва газсимон учта ҳолати мавжуд.

Материя, шунингдек, органик ва ноорганик турларга булинади. Ўсимликлар, ҳайвонлар ва одамлар тирик материя намуналаридир. Ўтин, пахта ва жундан тайёрланган кийимлар, гречиха ёрмаси ҳам тирик материяга тегишли, чунки улар ҳам бир вақтлар қандайдир тирик мавжудотнинг қисми булган. Темир, мис, ойна, сув, ҳаво ва ҳок. ноорганик материяга мисол бўла олади.

Материянинг барча турлари, ҳолати ёки шаклидан қатъи назар, атомлардан ташкил топган. Атомлар таркиби эса марказий ядро ва унинг атрофида айланувчи электронлардан иборат. Электронлар доимо ҳаракатда бўлган кичик электр зарраларидир.

Атомлар, одамлар унинг ўлчамларини тасаввур қила олмайдиган даражада кичик бўлса-да, ядро ва электронлар ўртасида сезиларли бўшлиқ мавжуд. Ушбу бўшлиқ атом ташкил топган зарраларнинг умумий ҳажмидан анча каттадир. Демак, материя, асосан, бўшлиқдан ташкил топган! У одамми ёки ғиштли деворми, бунинг аҳамияти йўқ. Агар сизнинг танангиздан барча бўшлиқлар чиқариб ташланиб, фақат қаттиқ асосгина қолдирилса, сиз ушоқдеккина таблетка даражасида кичрайиб қоласиз.

Агар барча атомлар бир хил бўлганида эди, материя бутун дунёда фақат бир хил кўринишга эга бўлар эди. Бироқ улар юздан ошиқ кўринишга эгадир, уларнинг ҳар бири алоҳида ҳолда материянинг энг оддий кўриниши — элементни ташкил этади. Олтин, темир, йод, кислород, мис соф кўринишда алоҳида элементлардан иборатдир.

Турли атомларнинг комбинациясидан ташкил топган ва бир-бири билан мустаҳкам боғланган материя модда деб аталади. Модданинг энг кичик зарраси молекула деб аталади. Атом ва молекулалар бир-бирига қанчалик яқин жойлашса, материя шунчалик «зич» бўлади. Материя қанчалик зич бўлса, шунчалик оғир бўлади. Шунинг учун ҳам олтин ёғочдан оғирроқдир.

Материя бир (қаттиқ, суюқ ёки газсимон) ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиши мумкин. Уни бутунлай йўқ қилиб бўлмайди, аммо энергияга айлантириш мумкин.