Монархия рeспубликадан нимаси билан фарқ қилади?

1650 йилга келиб Европа ёш миллий давлатлардан таркиб топган эди. Бу давлатларнинг ҳар бири ҳокимият ва ер учун даъвогар эди. Кўплаб Европа мамлакатларида мутлақ монархлар, мутлақ ҳукмдорлар пайдо бўла бошлади.

Мутлақ ҳоким дегани, яъни Абсолют монарх давлатга якка ўзи, аристократлар, олий табақа аъзолари билан ҳокимиятни тақсим этмасдан ҳукмронлик қиларди.

Ҳокими мутлақликнинг энг ёрқин тимсоли сифатида француз қироли Людовик 14 ни кўрсатиш мумкин.

У беш ёшида қироллик тахтига ўтирди. У улғайиб вояга етгунча унинг онаси ҳукуматни идора қиларкан, ҳокимият истагидаги аристократлар билан муттасил кураш олиб борди. Вояга етгач Людовик мамлакатни ўзи идора қилишини эълон қилди. «Давлат — бу мен» деган ибора айнан унга тегишлидир.

Ёш қирол ўзининг маслаҳатчиларини шахсан ўзи танлар ва ҳар куни эрталаб улар билан энг муҳим масалаларни муҳокама этарди. Узоқ давом этган қироллик даври мобайнидан у то кексайгунча сутканинг 12 соати давомида муттасил меҳнат қилган. 1789 йилнинг ёзида Бош штатлар Миллий мажлисга айлантирилиб, қирол ҳокимияти доирасини чеклашни талаб қилиб ўз фаолиятини бошлади. Людовик 14 уларнинг талабига қўшилмаган эди: шу боис уни ҳибсга олиб Парижга келтирдилар. Вақт ўтиб борар, қирол эса ҳали ҳам розилик бермасди. Ниҳоят 1792 йилда оломон Людовик яшаб турган Тюилри қасрини ҳужум билан ишғол қилди. Оломоннинг қаҳридан қўрққан Миллий мажлис қиролни суд ҳукмига топширишга ва 1793 йил қатл этишга қарор қилди.

Тинч аҳолининг норозиликлари беҳуда кетди. Энди Францияни Ижтимоий қутқарув Комитети бошқарарди, адолат борасидаги масалаларни эса Инқилобий трибунал ҳал этарди.

Ўта қатъий ақидаларга амал қилувчи, яъни ҳамма нарсани мутлақо ўзгартиришни хоҳловчи инқилобчиларни якобинчилар деб аташарди. Улар ҳатто янги календар ҳам ўйлаб топишган бўлиб, унда йил ҳисоби 1792 йилдан, яъни Республика ташкил этилган биринчи йилдан бошланарди.