Товус нега патларини ёяди?

Товус патларини ёйганда қушлар ичида энг кўркамига айланади. Бу манзарадан одамлар қанчалар завқ тўйиб келаётганини тасаввур эта оласизми? Қадим замонларда юнонлар ва римликлар товусни муқаддас деб билишган. Аммо бу римликларнинг товус гўштини истеъмол қилишига халақит бермаган!

Товуснинг ватани Ҳиндистон ва Жануби-Шарқий Осиёдир. Товусларнинг икки тури мавжуд бўлиб, улар тустовуқлар авлодидандир.

Товусларнинг қанотларини ёйиб ва мағрур қиёфада юришидан «товус каби мағрур», деган ибора пайдо бўлган. Аммо бу қиёс товусга нисбатан ҳеч тўғри келмайди. У жуфтлашиш даврида бошқа қушлардай сира мағрур бўлмайди.

Макиён товус ўзининг улуғвор патларини фақат хўрози учун ёяди. Одатда, айнан макиёни анча ёрқин рангли ва «манаман» деган қиёфага эга бўлади. Товуслар бошқа қушларга нисбатан жуда улуғвор рангга эга.

Унинг боши, бўйни ва кўкраги яшил ва зарҳал нозик рангли тўқ қизил тусда бўлади. Бошини 24 та оқишроқ пати ўраб олади. Елкаси яшил, қанотлари эса мисдай товланади.

Макиён тустовуқнинг ажралиб турадиган томони, албатта, этаги ёки думидир. Товуснинг бўйи 2,25 метр атрофида бўлади, унинг ҳам тахминан 1,5 метрини дум ташкил этади.

Дум ўзида кўк, яшил ва зарҳал ранглар аралашмасини ифода этади. Думининг ҳар ёғида «кўздан» иборат тўғри нақшлар бўлиб, улар рангини ўзгартиради. Этак калтароқ қаттиқ патлар билан кўтарилган ҳолда тутиб турилади.

Товуснинг хўрози кичикроқ ва вазмин рангли бўлади. Унинг этаги йўқ, фақатгина хира кокилчаси мавжуд. Макиёни, кўпинча, хунук пушти рангда ўнта тухум қўяди. Товусларни асосан чиройи ва патлари учун парваришлашади.