Секвойя, шубҳасиз, энига ҳам, бўйига ҳам дунёдаги энг катта дарахт ҳисобланади. Улар бир неча аср умр кўради ва Американинг кўркидир.
Секвойя АҚШнинг Калифорния штатида ўсади. Қарағай ёки кедр сингари у ҳам игнабарглилар оиласига мансуб. Аммо унинг бўйи жуда чўзилиб кетади ва узоқ яшайди. Ҳозирги кунда мавжуд айрим секвойялар Исо пайғамбар туғилмасидан ҳам олдин бўлган. Секвойянинг одатдаги баландлиги юз метр атрофида бўлади, шу билан биргаликда бўйи Эйфель минораси (300 метр)нинг ярмига тенг келадиган секвойялар ҳам бор. Шундай улкан дарахтлардан бири қулаб тушиб, йўлни тўсиб қўйганида, унинг танасидан автомашиналар ўтиши учун туннель қазилган. Бундай дарахтлар ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги табиий.
Секвойянинг яна бир қариндоши севайядендрон ҳам ундан қолишмайди. У игнабарглидир, Калифорнияда ўсади. Баҳайбатлилигига яраша севайядендрон 3 — 4 минг йил умр ҳам кўради.