Қадимги кeлтлар қаeрда яшашган?

Европада германлар кўпайиб кетишидан анча аввал у ерга келтлар келганди. Уларни галлар ёки галатлар деб аташган. Келт қабилалари Европа бўйлаб 3 минг йил аввал тарқалган. Темир асри ўрталарига келиб, эрамиздан аввалги 600 йил билан Рим империяси вужудга келган давр ўртасида улар Британияга, Пиренея ярим оролига, Галлияга, Германиянинг жанубига жойлашдилар. Вақт-вақти билан Италияга, Болқонга ва Кичик Осиёга жойлашдилар.

Келтлар абжир, лекин бемулоҳаза жангчилар бўлишган. Ҳунармандлари эса маҳорат ила ясалган темир ва бронза буюмлари билан донг таратишганди.

Келт қиролларининг варварларча дабдаба билан қурилган саройларида бахшилар қўшиқ ва сеҳргарлар ҳамда қаҳрамонлар тўгрисидаги достонлар билан базм айшини сураётганларни хушнуд этишарди.

Келт қабилаларининг катта қисми аста-секин Рим империясига бўйсуна борди ва эрамиздан аввалги 100 йилга келиб Ирландия (скоттлар яшаган жой) ва Шотландиянинг шимолигига (пикталар яшаган жой) мустақиллигича қолди.