«Мева» сўзи ўсимликнинг гулдан ривожланадиган ва уруғи бор этли қисмидир. Сабзавотлар эса ўт ўсимликлардир. Ўт ўсимликнинг юмшоқ пояси ва майда ёки ёғочга хос бўлмаган ҳужайраси бўлади.
Ботаниклар ўсимликнинг таркибида уруғ бўлган қисмини мева деб атайди. Улар меваларни уч синфга бўлишади: апельсин, қовун, реза мевалар ва олма сингари уруғи бор этли мевалар; олча, олхўри, шафтоли каби данакли мевалар; ёнғоқ, ловия, нўхат ва дон-дун сингари қуруқ мевалар.
Агар ботаникларнинг (таркибида уруғи бўлгани учун) ловия ва нўхатни мева деб атаётгани сизни ажаблантираётган бўлса, бодринг ва қовоқчаларни ҳам мевалар қаторига қўшиши ҳайрат бармоғингизни тишлатиши ҳеч гап эмас. Бу биз илмнинг ушбу соҳасига қанчалик жиддий муносабатда бўлишимизга боғлиқ. Шу билан биргаликда дунёнинг турли чеккаларида турфа хил анъаналар қарор топган: ўсимликнинг айни бир ейишли қисми бир жойда мева, бошқа бир жойда эса сабзавот деб аталади.
Ҳайвонлар сингари ўсимликлар ҳам оилаларга бўлинади. Сиз, масалан, карам, шолғом, редиска, сарсабил карами айнан бир оилага мансуб эканини биласизми?
Салат, сачратқи ва артишок сабзавотларнинг бошқа бир оиласига тааллуқли. Қовоқдошлар оиласига бодринг, қовун ва қовоқлар йиради. Дуккаклилар оиласига нўхат, дуккаклиларнинг барча турлари, ерёнғоқ ва соя ловияси киради.
Сарсабил оддий пиёз, саримсоқ, кўк пиёз билан қариндошдир. Картошка, бақлажон, қалампир ва тамаки итузумгуллилар оиласига мансубдир.
Мева ва сабзавотлар бизни дармондори ва минераллар билан таъмин этиши ва саломатлигимизни мустаҳкамлаши билан бир-бирига ўхшашдир.