Филча қўнғизлар нима?

Боғ ва томорқаларимизда, ўрмонларда тез-тез учрайдиган ҳашаротлар ана шундай номланади. Бу қўнғизчаларнинг 30 мингга яқин тури мавжуд: аммо филча қўнғизларни бошқа ҳашаротлар билан адаштириб бўлмайди, чунки уларнинг ажралиб турадиган бир хусусияти — узун хартумлари бор. Хартумларининг узунлиги туфайли улар филча номини олган. Уларнинг боши чўзинчоқ бўлгани билан хартуми филлар хартумига сира ўхшамайди.

Филча қўнғизлар кичкина ва кўримсиз бўлади. Агар уларга диққат билан қарамасангиз, кўзингизга ташланмайди ҳам. Филча қўнғизлар кичкиналигига қарамай анчагина зарарлидир. Улар қанча кўпайса талофат ҳам шунча кўпаяди. Филча қўнғизлар хавфли зараркунанда ва уларнинг зарари ҳам ўзгача. Бирлари ўсимлик барглари ва дарахт баргларини кемирса, иккинчилари ўз личинкаларини гуллар уруғдонига қўяди ва шу йўсинда мева туккунга кадар нобуд килади.