Қайси илонлар заҳарли?

Одам ҳамма вақт илондан қўрқув ва ижирганиш туйиб келган. Уларнинг ташқи кўриниши, ҳаракатланиш усули ва илонлар заҳридан одамлар ўлгани ҳақидаги маълумотлар мана шу қўрқув туғилишига сабаб бўлган омиллардир.

2000 дан ошиқ илонлар тури мавжуд. Улар ерда, тупроқ қатламида, сувда ва дарахтларда яшайди. Уларни қутб ва айрим ороллардан ташқари ер шарининг ҳамма бўлагида учратиш мумкин.

Илонларнинг заҳарли тиши ўзида нимани ифода этади? Уларнинг тепаси ёриқли, кавак. Улар жағининг тепа қисмида жойлашган бўлиб, бошининг ички қисмидаги заҳарли безлар билан боғланган. Заҳарли илоннинг тишини олиш билан заҳарсизлантириб бўлмайди, чунки бу тишлар яна ўсиб чиқади.

Илонлар ўз заҳрини, кўпинча, ўлжасини ўлдириш ёки уни еб битиргунга қадар фалаж қилиб ташлаш учун унга санчийди.

Уларнинг оғзида қозиқтишлари мавжуд. Қозиқтишлар узун ва бир томонида новчаси бўлган икки ёки уч тишдан иборат.

Қозиқтиш устидан кетган ёриқ заҳар ажратиб чиқарадиган безга уланган. Заҳарли илон чаққанда заҳар новга тушади ва ундан қозиқтиш ботган жойга ўтади.

Кўзойнакли илонларнинг қозиқтишлари оғзининг олд томонида бўлиб, ҳар икки томонида жойлашган. Кўзойнакли илонларнинг қозиқтиш новлари ёпиқ, ўрама шаклда. Заҳарли безни мушаклари ўраб туради. Илон чаққан пайти мушаклар безни сиқади. Бу заҳарнинг новга, сўнг қозиқтиш орқали қурбонга ўтишига олиб келади.

Кўзойнакли илон заҳрини қозиқтишлари билан шприцдан отилаётган суюқлик мисоли тизиллатиб отиши мумкин. Бу сочувчи кўзойнакли илон. У ўлжасининг нақ кўзини нишонга олади. Унинг тизиллаб оқиши 2,5 метрга етади ва кўзни кўр қилиши муқаррар.

Заҳарли илонларнинг заҳар келиш системаси ниҳоятда мукаммалдир. Уларнинг қозиқтишлари жуда узун, аммо букланувчан, оғиз шунда бемалол ёпилади. Оғзи чақиш учун очилганда жағини олдинга чўзганча қозиқтишларини томоғининг керакли жойига келтиради.

Қўшма Штатларда яшайдиган илонларнинг 120 тури заҳарсиз илонлардир. Заҳарлиларидан фақат тўрт тури мавжуд. Улардан бири кўзойнаклилар оиласига мансуб маржон илондир. У фақат мамлакат жанубида яшайди.

Қолган уч тури олачипор гадюкалар оиласига мансубдир: улар шақилдоқ илон, қалқонбош ва сув қалқонбошидир. Шақилдоқ илонларнинг 10 хили бор. Уларнинг ҳаммасини бир гуруҳга бирлаштириш ва уларни думидаги гажагига қараб осон таниш мумкин.

Шимолий-Ғарбий Осиё гадюкалари шақилдоқ илонлар каби ёнбошдан ҳужум қилади, чунки улар ёнбошига ҳам худди олдинга судралаётгандек яхши ҳаракат қилади. Умуман, 600 турдаги илонлар заҳарлидир, аммо уларнинг тўртдан бир қисми чаққандагина одам учун хавфлидир. Европадаги бирдан бир заҳарли илон гадюкалардир. Буюк Британияда фақат уч тур илон яшайди: силлиқ илон, одатдаги илон ва гадюка. Фақатгина гадюка заҳарлидир. Ирландияда илонлар йўқ, Англия илонлари эса далаларда, чўлларда, ўрмонларда яшайди.