Подаржлар нима?

Подаржлар на яхши юра олади, на сакрай олади.

Кун бўйи дарахтдан тушмайди ва новдаларда мудраб ўтиради. Қоронғилик қуюқлашиши билан подаржлар овга чиқади, ҳавода айланиб, ҳашаротлар билан озиқланади.

Шу боис бу қушлар тунги қушлар деб аталади. Биламизки, қанотлилар, асосан, тонгда ва кундузи сайрайди, улар эса тунда ва кутилмаганда сайрайди. Подаржларнинг айрим турлари жарангли овоз чиқариб, тунда завқ билан сайрайди. Бошқаларининг овози жуда ёқимсиз. Бу қушларнинг қулоқни қоқадиган сайроғини эшитиб қолсангиз, қоронғи ўрмонда қўрқиб кетишингиз ҳеч гап эмас.