Собир Ўнар (1964-2022)

Собир Ўнар 1964 йили 25 февралида Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида Қувкалла қишлоғида туғилган. 1981-86 йилларда ҳозирги ЎзМУнинг журналистика факультетида таҳсил олган. 2022 йил 18 декабрда Тошкент шаҳрида вафот этган. “Ёшлик” журналида 1986 йилда муҳаррир, бўлим муҳаррири, бош муҳаррир ўринбосари 1993-2015 давоми…

Иброҳим Ҳаққул (1949-2022)

Иброҳим Ҳаққул 1949 йил 28 мартда Бухоро вилояти Шофиркон тумани Талижа қишлоғида зиёли оиласида туғилган. Бухоро давлат педагогика институтини тамомлаган (1970). Иброҳим Ҳаққул 1970-1972 йилларда «Шофиркон ҳақиқати» газетасида бўлим бошлиғи ва муҳаррир вазифаларида ишлаган. 1972 йилдан Алишер Навоий номидаги Тил давоми…

Нурислом Тўхлиев (1947)

Нурислом Тўхлиев 1947 йил 6 майда Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туғилган. 1965 йили ўрта мактабни тамомлаб Самарқанд Давлат университетининг Тарих факультетига талабаликка қабул қилинган. 1969 йили Самарқанд Давлат педагогика институти “сиёсий иқтисод” (ҳозирги “Иқтисодиёт назарияси”) фани ўқитувчиси сифатида меҳнат фаолиятини давоми…

Усмонхон Алимов (1950-2021)

Усмонхон Алимов 1950 йили Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. 1982-1983 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида, 1983-1987 йилларда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида, 1989-1990 йилларда эса Марокашнинг “Каравийн” дорилфунунида таҳсил олган. Усмонхон Алимов Самарқанд вилояти Пайариқ туманида жойлашган Имом давоми…

Бойбўта Дўстқораев (1941-2021)

Таниқли олим, публицист, филология фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори Бойбўта Дўстқораев 1941 йили Қашқадарё вилоятида туғилган. Тошкент давлат университетини тамомлаган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факултетида 1969 йилдан иш бошлаган. Умрининг сўнгги йилларида давоми…

Низом Комилов (1937-2021)

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли таржимон Низом Комилов 1937 йилнинг 12 декабрида Наманган вилояти Чуст туманида зиёли оилада туғилган. У 1960 йили Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган. Дастлаб «Ёш гвардия» ( ҳозирги давоми…

Аҳмад Муҳаммад Турсун (1949-2021)

Аҳмад Муҳаммад Турсун (Турсунов Аҳмад Мамажонович) 1949 йили Наманган шаҳрида туғилган. 1979 йили Наманган давлат университетини тамомлаган. 1967 йилдан буён матбуотда фаолият олиб боради: «Наманган ҳақиқати» газетасида турли вазифаларда, «Наманган атласи», «Ирфон», «Таржимон», «Суҳбатдош», «Ҳайрат» газеталари бош муҳаррири бўлиб ишлаган. давоми…

Баҳодир Йўлдошев (1945-2021)

Атоқли режиссёр, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Халқ артисти Баҳодир Турсунович Йўлдошев 1945 йил 7 сентябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилган. Ўрта мактабни тугатганидан сўнг Тошкент театр ва рассомчилик институтида режиссёрлик мутахассислиги бўйича таҳсил олган. ​Меҳнат фаолиятини Ўзбек давлат давоми…

Миён Бузрук Солиҳов (1891-1938)

Миён Бузрук Солиҳов (1891 — Тошкентнинг Қашқарча маҳалласи — 1938.4.10) — адабиётшунос, фольклоршунос ва санъатшунос олим. Истанбул университетини тугатган (1927). Ўзбекистонга қайтгач (1927), Ўрта Осиё университети шарқ факульетида ўзбек тили ва адабиётидан дарс берган (1927—31). Тожикистон давлат маориф институтида ўқитувчи давоми…

Амир Файзулла (1945-2020)

Амир Файзулла 1945 йил 15 январда Ғаллаорол туманида туғилган. 1968 йили Тошкент Давлат университетининг Шарқшунослик факультетини тамомлаган. Мутахассислиги – ҳиндшунос. У 1967–1971 йиллари Ғаллаорол туманидаги мактабларда ўқитувчи, 1971–1975 йиллари Ғафур Ғулом номидаги нашриётда муҳаррир, 1975–1990 йиллари “Прогресс” нашриётида бўлим мудири, давоми…


Мақолалар мундарижаси