Бешта Буюк кўл биргаликда дунёдаги энг катта чучук сув омборини ташкил қилади. Улардан бири дунёдаги энг катта чучук сувли кўлдир. Ундан фақат шўр сувли Каспий денгизи катта. Буюк кўллар бассейни муз даврида музликлардан ҳосил бўлган. Музликлар шимолдан бостириб келган, уларнинг оғирлиги натижасида водийлар кенгая ва чуқурлаша борган.
Муз эриб кетгач, музликнинг чеккаси бўлган ерларда қум, майда тош ва тош қатлами қолган. Бу қатлам илгари қуруқликнинг водий бўлган бир қисмини чегаралаб қўйган.
Муз чекингач, ер дастлаб кўлнинг жануби-ғарбида кўтарила бошлаган. Бу ушбу жойда ер юзасининг қиялиги ўзгаришига сабаб бўлган. Шундан сўнг сув жануби-ғарбдан шимоли-шарққа қараб оқади. Муз чекинган пайтга келиб, барча кўллар Авлиё Лаврентий дарёси орқали Атлантика океанига оқиб чиқиб кетади.
Нега Буюк кўллар яна чучук сув билан тўлиб қолди? Айрим жилғалар уларга қуйилган бўлсада, оқимларнинг асосий қисми кўлларга тескари бўлган йўналишда оқа бошлаган. Буюк кўллар суви ер остидан сизиб чиқади, чунки улар кўллар ҳудудида ер юзасига жуда яқин.
Асосий манба бўлмиш ер ости сувлари кўллар сатҳи тушиб кетмаслигида муҳим аҳамиятга эга. Буюк кўллар ва каналларнинг умумий майдони — 246 минг кв.км.