Тароқчалар нима?

Бирор марта қовурилган тароқчалардан овқат тановул этганмисиз? Тақсимчангиздаги майда чорсиларга қараб, буларни нега сувда кўрмаган эканман, деб ҳайрон қолган бўлсангиз керак? Чорси тўғралган гўшт тарзида учрайдиган бу жонивор нима ўзи?

Ҳақиқатан ҳам «тароқча» номи билан сотиладиган ҳамда сиз ейдиган тароқча муайян моллюска турларининг йирик мушакларидир. Улар чиғаноқ табақаларини очиш ва ёпишда фойдаланиладиган мушаклар бўлиб, ейишга яроқли ягона аъзоси ҳисобланади.

Тароқча, табиийки, ғалати жонивор. Хабарингиз бор, аксарият қўштабақалилар (икки чиғаноқли моллюскалар) ҳаёт кечириши учун ўзларига жой топадилар ва шу ерда яшаб қоладилар. Улар тош ва дарахтларга ёпишиб ёки океан тубига устрицалар каби тўшалиб олади. Бироқ тароқчалар улардан мутлақ фарқ қилади.

Тароқчалар ҳаракатланишни яхши кўради. Улар доимо кўчиб юради. Улар чиғаноқ ичига кирадиган, сўнг куч билан ташқарига чиқариб юбориладиган сув ёрдамида ҳаракатланади. Бу уларга билтанглаб олдинга сузиш имконини беради.

Тароқча мутассил ҳаракатда бўлгани учун у сайёҳлар рамзига айланганидан хабарингиз борми? Ўрта асрларда ибодатчилар тароқча чиғаноғини соябонларига тақиб, бошқаларни денгизда жуда узоқ масофа босганидан воқиф этишган.

Тароқчалар шиллиққуртлар, венеркалар ва устрицалар кирадиган моллюскаларнинг катта оиласига мансубдир. Уларнинг икки юздан ошиқ тури бор.

Ўртамиёна тароқча соҳилга яқин бўғозларда яшайди. Унинг кўндаланг ўлчами 3 сантиметргача чиқади. Энг катта тароқча денгиз тароқчасидир. У соҳилдан узоқ, анча чуқур жойларда ҳаёт кечиради ва эн томони 15 сантиметрга етади.