Иқтисодий тушкунлик нима дeгани?

Иқтисодиётнинг издан чиқиши ёки буҳрони нима? Бу аввало бирор бир давлатнинг иқтисодий аҳволи чатоқ бўлган тарихий давридир. Бу аҳвол аҳолининг барча қатламларига, банкирдан то лаборантгача ёки омбор мудиригача бир хилда таъсир кўрсатади. Ишчилар фабрикадаги ўз иш ўринларини йўқотадилар. Оқибат савдо-сотиқ ҳажмлари тушиб кетади. Савдо дўконлари кам маҳсулот олиб кам пул топширадилар. Бу эса банкларга катта зарар келтиради. Оқибатда бутун иқтисодиёт азият чекади. Бу издан чиқиш. Агар худди шуларнинг ҳаммаси из берса-ю, бироқ кўрилган зарар миқдори анча кўп бўлса унда иқтисодий тушкунлик юз берди деб ҳисоблаш мумкин.

Кейинги 150 йил орасида бир неча бор турли-туман иқтисодий тушкунликларни ва юксалишларни бошидан кечирганлигини барча кишилар бугунги кунда тан олиб эътироф этмоқдалар. Ҳа, ҳамма нарса бир хил маромда давом этади: кўтарилишдан кейин тушиш, тушишдан кейин эса яна кўтарилиш ва ҳоказо… Четдан қараганда ҳамма ишлар яхши кетаётгандек, бизнес гуллаб яшнаяпти, одамлар шод-хандон. Бироқ шундай пайтда, аллақайси жойда бир иш нотўғри бажарилади-ю, биргина хато оқибатида яна тушкунликка юз тутилади. Орадан бирор муддат ўтиб ишлар яна ўнгланади ва бу сикл қайтадан такрорланади.

Ҳеч ким иқтисодий тушкунлик ва иқтисодий издан чиқишнинг асл сабабларини аниқ айтиб бера олмайди. Бу ҳолнинг барча иқтисодчилар томонидан бир хилда тан олиб эътироф этилувчи изоҳи ва шарҳи мавжуд эмас. Ҳар қандай давлат ҳам, бизнесмен ҳам бошига иқтисодий тушкунлик ёки издан чиқиш балоси ёғиб турганда унинг чангалидан чиқишга ҳаракат қилади, муайян тадбирларни, чораларни кўради, бироқ ҳамма ҳолатлар учун ҳам бир хилдаги муваффақиятли йўлни кўрсатиб бериш мушкул.