Мўғуллар қаeрда яшашган?

Жуда узоқ муддат, яъни нақд 13 аср мобайнида халқлар мўғуллардан қўрқиб яшаганлар.

Мўғуллар Ўрта Осиёнинг суронли ва ҳадсиз чўлу биёбонларида истиқомат қилувчи кўчманчи халқ бўлган. Улар ўзларининг сонсиз саноқсиз подалари ва қўй отарлари учун ем-хашак қидириб Мўғулистондан то Дунай бўйларигача бўлган ҳудудда кўчманчилик қилиб кун кечирганлар. Ўтган асрлар давомида улар нисбатан ўтроқ турмуш тарзига эга жуда кўп халқлар билан уруш қилганлар. Аммо улар кўпроқ ўзаро урушганлар. Сабаби турли туман мўғул уруғлари, қабилалари ўзининг бошқалардан устун эканлигини исботлашга жон-жаҳди билан интилган.

Мўғуллар жангда ҳеч қачон асир олмаганлар, улар ўзларига қарши ҳар қандай душманни ғорат айлаб, кун-паякун этганлар. Бу эса ўша давр солномачиларини даҳшатга солган. Шу боис тарихчилар уларни ўз асарларида инсонийлик хислатларидан маҳрум, қирғинлардан, вайронагарчиликдан завқу шавққа тўлувчи қонхўр маҳлуқлар сифатида тасвирлашган.

Ўхшаш мақолалар: