Денгиз тошбақалари нима учун денгизма-денгиз дайдиб юради?

Денгиз тошбақалари бир жойда муқим яшамайди. Ҳар мавсум қирғоққа чиқиб, тухум қўйишдан олдин урғочи денгиз тошбақалари албатта иссиқ жойини ташлаб, боши оққан томонга сузиб кетади.

Гоҳо фақат ўзларига таниш бўлган оролларни излаб минглаб километр масофа босади. Уларнинг саёҳати, албатта, мақсадсиз эмас. Денгиз тошбақалари қачонлардир ўзлари дунега келган жойда тухум қўяди. Масалан, Бразилия қирғоқларида яшовчи тошбақалар тухум қўйиш учун 2 250 километр йўл босиб, Вознесения оролларига бориши керак. Биологлар ҳозирга қадар тошбақаларнинг ўз ватанларини, айнан ўзларининг туғилган жойларини қандай топишини аниқ тушунтириб беролмайдилар.

Узоқ вақт Атлантика океанида яшовчи ридлейларнинг қаерда кўпайиши муаммо бўлиб келди. Кейин, ҳарҳолда, топишди. Атлантика океанида яшайдиган ридлейларнинг ҳаммаси тухум қўииш учун Мексиканинг Ранчо-Нуэво деган жойи яқинига, 90 мил узунликдаги танҳо пляжга йиғилиши маълум бўлди.

Маҳаллий одамлар минглаб тошбақаларнинг бир вақтда денгиздан чиқиб келиши, тухум қўйиш учун чуқурча кавлашидек мутлақо ғаройиб манзаранинг гувоҳи бўлишади. Кейин уларнинг ўрнига бошқалари келади. Бир неча ой ўтгандан кейин жажжи тошбақалар пайдо бўлади, қирғоқ беўхшов ва бетартиб жониворларнинг биж-биж қайнашидан тебранаётгандек туюлади.