Москва қачон православ динининг марказига айланган?

1453 йил Константинопол турклар томонидан истило қилиниб, Усмонийлар империясининг пойтахтига айлангач, Москва православ динининг янги маркази бўлиб қолди. Буюк Княз Иван 3 (1462—1505) 1472 йилда Византиянинг сўнгги императорининг жияни Софя Палеологга уйлангач, Россиянинг герби қилиб Византиянинг икки бошли бургутини танлади. У ўзини мўғул‑татарлардан мустақил давлат деб эълон этиш орқали янги рус давлатининг тамал тошини қўйди. Зеро, унгача 250 йил мобайнида Россия мўғул‑татарларнинг ҳукмронлигида яшаб келган эди.

Иван 3 Новгород ерлари ва бошқа князликлар ҳудуди ҳисобига ўз ерларини кенгайтирди, ўз пойтахти Москвадаги Кремлни қайтадан қурдириб, бири-биридан ажойиб соборлар, саройлар ва минорали деворларни бунёд эттирди.