Битлар нима?

Мингдан ошиқ турдаги ҳашаротларни бит дейишади, бироқ одамлар бит деганда фақат ўзларига зарар етказадиган бир турини назарда тутадилар.

Битлар қон сўрадиган мавжудот. Улар росмана паразит бўлиб, одам қони билан озиқланади. Битлар бошқа ҳашаротларга қараганда кўпроқ одам билан боғлиқ ҳаёт кечиради. Сабаби, улар ўз ривожланишининг барча босқичларини инсон танасида ўтказади.

Бош ва кийим битлари бу ҳашаротларнинг типик вакилларидир. Улар соч ва кийимларга ўрнашган сиркалардан кўпаяди. Сочлардаги бит тухумлари ёки сиркалари бир-биридан ажралиб туради. Битлар битлаган одамнинг кийимини иккинчи бир одам кийганда, бир тўшакда ётганда жуда тез ўтади. Битлар терлама касаллигини тарқатади.

Одамга зарар келтаридаган бош бити бутун танада ўсган сочларда ҳатто қошларда ҳам яшайди. Улар соч ва кийимга сепиладиган дуст (зараркунанда ҳашаротларга қарши ишлатиладиган кукун) ёки бошқа дорилар билан йўқ қилинади. Шуниси ғалатики, битларнинг маълум турлари паррандаларда ва сутэмизувчиларда яшайди, серасал асалариларда яшайдиган тури ҳам бор. Ўсимлик ширасини сўрадиган битлар ҳам мавжуд.