Биз қай пайт қуёш атрофида тезроқ ҳаракат қиламиз: кундузими, кечасими?

Бу савол англашилмовчиликка ҳам сабаб бўлиши мумкин: ахир, ҳамиша Ернинг бир томонида кундузи бўлса, бошқа томонида кечаси бўлади. Бу тарзда савол беришнинг нима кераги бор, дейишингиз ҳам мумкин. Бир қарашда савол ноўриндай туюлади. Аслида эса бу саволда ҳам жон бор. давоми…

Ерни Қуёш атрофида айланишга нима мажбур қилади?

Келинг, ишни Ер ва бошқа сайёраларни айланишга нима мажбур қилишини аниқлашдан бошлай қолайлик. Қуёш системасининг пайдо бўлиши тўғрисидаги назариялардан бирига кўра, бундан, тахминан, 5 миллиард йил муқаддам улкан чанг булути пайдо бўлиб, айлана бошлаган. Натижада у гардишга айланади ва унинг давоми…

Нега Қуёш системаси айнан шундай кўринишга эга?

Биз Қуёш системаси нега айнан шундай кўринишга эга эканидан бехабармиз. У Коинотдаги мутлақо бошқа кўринишга эга бўлган қуёш системалари каби бошқача ҳам бўлиши мумкин эди. Бу уларнинг қандай пайдо бўлгани билан боғлиқ. Лекин инсон кашф этган табиат қонунлари Қуёш системасининг давоми…

Юлдузларгача бўлган масофа узоқми?

Коинотда шундай юлдузлар борки ва улар биздан шу қадар олисда жойлашганки, уларгача бўлган масофани аниқлашнинг ҳам, уларни санаб саноғига етишнинг ҳам имкони йўқ. Энг яқин юлдуз Ердан қанчалик узоқда жойлашган? Ердан Қуёшгача бўлган масофа 150 000 000 километрдир. Ёруғлик секундига давоми…

Сайёралар тўқнашиб кетиши мумкинми?

Бошни бундоқ кўтариб, осмонда ғужғон ўйнаган сайёралар ва юлдузларга боқар экансиз, шундай бир савол туғилиши мумкин: бир куни келиб улар тўқнашиб кетмасмикин? Бахтимизга, бунинг эҳтимоли жуда кам. Биз осмонга боққанимизда, қайси сайёра ёки юлдуз бошқасига нисбатан Ердан олисроқ эканини аниқлай давоми…

Олимлар Қуёшнинг таркибини қандай аниқлашган?

Биз Қуёш кескин даражада қизиган газларнинг бир неча қатламидан иборат улкан шар эканини яхши биламиз. Лекин бу ҳақда ва Қуёшда рўй бераётган бошқа ҳодисалар тўғрисида қандай қилиб билиб олдик? Мунажжимлар махсус асбоблар ёрдамида Қуёш тўғрисида кўплаб маълумотлар йиғишган. Бундай асбоблардан давоми…

Қуёш қачон ўчиб қолади?

Бундай савол беришнинг ўзиёқ шубҳа уйғотади. Ахир, Қуёш абадий нур сочмайдими? Афсуски, бундай эмас. Биз Қуёш ҳам оддий юлдуз эканини, эртами-кечми, у ҳам сўнишини яхши биламиз. Олимлар бир вақтлар, Қуёш аста-секин совиб ёки «куйиб кул бўлиб» боради, деб тахмин қилишган давоми…

Нима сабабдан Қуёш тутилади?

Қуёшнинг тутилишида уч самовий жисм: Ой, Ер ва Қуёш иштирок этади. Маълумки, Ой Ер атрофида айланади, Ер эса ўз навбатида тўхтовсиз Қуёш атрофидаги орбита бўйлаб ҳаракат қилади. Шундай қилиб, вақти-вақти билан Ой Ер ва уни ёритадиган Қуёш ўртасига тушиб қолади. давоми…

Қуёшдаги доғлар қайдан пайдо бўлган?

Машҳур итальян олими Галилео Галилей 1680 йили биринчи марта ўзи ясаган телескоп ёрдамида Қуёшда доғлар борлигини кўрди. Доғлар телескопдан Қуёшнинг оқ гардишидаги қора тешикларга ўхшаб кўринди. Қуёшдаги доғларни ҳавонинг ҳар бир очиқ куни кузатиш мумкин. Уларнинг ўлчамлари ўзаро кескин фарқ давоми…

Нега шафақнинг ранги қизил?

Шафақнинг бетакрор қизиллиги ва товланаётган турфа хил илиқ ранглардан гўзалроқ бир манзарани учратиш қийин. Баъзида бундай манзарага маҳлиё бўлиб, бехосдан: «Қуёшнинг қизарганини қаранг-а», деб юборганимизни ўзимиз ҳам билмай қоламиз. Аслида Қуёш қизармаганини, унинг ранги мутлақо ўзгармаганини ҳаммамиз яхши биламиз. У давоми…