Лeнин ва Сталин ҳукуматлари қачон давлат тeпасига кeлди?

Болшевиклар раҳбар партия сифатида ўз мавқеларини жуда тез эгаллаб олдилар. Бунда улар бошқа нисбатан пассивроқ социалистик партия вакилларини олий маъмурият лавозимларига яқин йўлатмаслик йўлидан бордилар. Кейинчалик болшевиклар коммунистлар деб атала бошладилар (Бу номни улар илк бор 1848 йилда чоп этилган Карл Маркс ва Фридрих Энгелслар қаламига мансуб «Коммунистик партия манифести» китобидан олишган эди).

Янги ҳукумат алоҳида Декрет чиқариб помешчикларга тегишли ерларни деҳқонларга олиб берди. Болшевиклар саноатни, банкларни ва транспортни давлат назорати остига олдилар. Рус православ черковининг мол-мулкини мусодара қилдилар. 1918 йилнинг мартида Лениннинг саъй-ҳаракатлари билан Брест-Литовскда Германия билан тинчлик битими тузилди. Россия урушдан чиқди, бироқ у Болтиқ бўйи ҳудудини ва Белоруссиянинг маълум қисмини Германияга беришга мажбур бўлди. Украина мустақил давлат сифатида тан олинди, бироқ у ҳам амалда Германиянинг вассалига айланди. Ҳокимият тепасига Рус подшоси қайтишига бўлган умид ва ишонч 1918 йилнинг июлида бутунлай пучга чиқди, зеро бу даврга келиб болшевикларнинг буйруғи билан Николай 2 ва унинг бутун оиласи отиб ташланганди. Шунга қарамай Россияда тўрт йил 1918 йилдан то 1922 йилгача қонли урушлар давом этди. Бу урушлар Ғарбдаги монархия тарафдорлари ҳамда болшевикларни тор-мор қилишга интилувчи кучларнинг ёрдамида авж олдирилган эди.

1924 йил январида Лениннинг ўлимидан кейин ҳокимият аста-секин болшевиклар партияси аппаратининг раҳбари Иосиф Виссарионович Сталин қўлига ўтди. Янги раҳнамо дастлабки пайтларда коммунистлар томонидан эълон қилинган қонунийлик ва адолат идеалларини назар-писанд қилмай, мамлакатда шафқатсиз мустабидлик тузумини ўрнатди. 1991 йили СССРда коммунистик тузум барҳам топди.