Ураганлар маълум йўналишлар бўйлаб ҳаракатланадими?

Шторм ёки ураган табиатнинг шу даражада асов ва бетизгин ҳодисасики, унинг маълум бир йўналиш бўйлаб ҳаракатланишига ишониш қийин. Шунга қарамасдан, мавсум бошланиши биланоқ, ураганларнинг ҳар бири ўзига яраша ном олади ва уларнинг ҳаракат йўналишини ҳам олдиндан айтиб бериш мумкин.

Дунёнинг кўпгина минтақаларида ураганларнинг аксарияти маълум бир йўналишлар бўйлаб ҳаракат қилади. Масалан, Америка Қўшма Штатларида ураганларнинг аксарияти соат милига қарама-қарши ҳаракат қилади ва паст атмосфера босимининг марказий нуқтаси атрофида айланадиган улкан ҳаво массасидан таркиб топади. Унинг Қўшма Штатларда соат милига тескари айланиши сабаби шамол паст босим марказига қараб эсаётганда, Ернинг айланиши уни (Шимолий ярим шарда) ўнгга оғдириб юборади.

Энди ураганларга қайтайлик. Аввало, ураганлар, циклонлар, тайфунлар асли бир нарса эканини биласизми? У Америка Қўшма Штатларида циклон, Жануби-Шарқий Осиё ва Жанубий Хитой денгизида тайфун, Вест-Индия ва Мексика кўрфазида ураган деб аталади.

Экваторнинг шимолида тайфун ва ураганлар, одатда, кеч ёз ёки кузда тропикнинг илиқ сувлари устида қўзғалади. Улар пассат (пастдан ва юқоридан экваторга қараб эсадиган шамол)ларнинг ўнгга оғадиган зонаси орқали ғарбга ёки шимоли-ғарбга қараб силжийди.

Бундай ураганлар субтропик кенгликларда шиддат билан шарққа қараб оғади ва ғарбий шамоллар зонасига кириб қолади.

Жанубий ярим шарда ҳам худди шундай эгри йўналишни кўриш мумкин. Биргина фарқи, улар чапга қараб оғади.

Ураган туриши олдиндан аниқ айтиб берилишига ҳамда одамлар ва кемалар барча воситалар ёрдамида олдиндан огоҳлантирилишига қарамай, улар жуда катта зарар келтиради. Ураган соатига 200 км тезлик билан ҳаракат қилиши мумкин.