Саранчалар ҳужуми нимадан бошланади?

Биз Инжилда саранчалар одамларга ҳужум қилгани ва катта талофат етказгани ҳақидаги сатрларни ўқишимиз мумкин. Табиийки, ўша вақтларда бу ҳол тошқин, қурғоқчилик ва эпидемия каби Худонинг жазоси ҳисобланган.

Саранчалар ҳужуми бошқа даврларда, бошқа мамлакатларда ҳам юз берган. Қўшма Штатлар ғарбида 1874—1876 йиллар орасида бўлган рўй берган офат 200 миллион доллар зарар келтирган!

«Саранча» чигирткалар оиласининг кўп турларга берилган номдир. Саранча ҳашаротлар гуруҳининг «Acrididae» оиласига мансуб. 17 йил умр кўрадиган саранча асл саранча эмас, у чирилдоқдир.

Кўп олимлар нега бу ҳашаротлар маълум вақтда ва маълум бир жойда жуда кўп тўпланиши ва бошқа вақтда йўқолиб кетиши устида бош қотирмоқдалар.

Маълум бўлишича, саранчаларнинг биз сўз юритаётган турлари бундай «ҳужумларни» икки давр (фаза)да қилишар экан. Бир даврда улар ёлғиз, бошқасида эса ғуж бўлиб яшашади. Бу давр оралиғида улар мутлақо бошқача ҳашаротлардир. Улар ранги, шакли, тузилиши ва феъл-атворини ўзгартириб туради.

Ёлғиз яшаш даврида чигирткалар ғуж бўлгиси келмайди ва ўзини лоҳас сезадилар. Ҳашаротларнинг туси атроф муҳитдан нуқс олади. Ғужлашган даврида эса қора ёки сариқ рангли бўлиб, ўзини фаол ва безовта тутади, бу ҳам етмагандай ҳарорати кўтарилади. Бошқа фарқлари ҳам бор. Саранчаларнинг мўътадил даври — ёлғиз яшаётган давридир.

Саранча бирон жойга кўчишга мажбурлик сезаётган бўлса, улар ёлғизлик даврида ғуж-ғуж насл қолдиради.

Улар ҳаракатчан ва сержаҳлдирлар; улар кўчиб юради, бошқалари билан бирлашади, ғуж-ғуж, миллионлаб ҳашаротлар галаси қандайдир ерни хонавайрон қилишга шай бўлади.