Тимсоҳлар сувда судралиб юрувчиларга мансуб ва ташдан қараганингизда калтакесаклардан фарқ қилмайди. Уларнинг гуруҳи Ерда қадим замонлардан буён яшаб келади. Ернинг бутун тропик минтақасида тимсоҳларнинг 24 тури ҳаёт кечиради. Уларнинг макони — секин оқар дарёлар ва қуёш тафтида исийдиган сув ҳавзаларидир.
Тимсоҳ танасини ажратиб турадиган хусусиятлар қуйидагилардир: бутун танаси қалин, дағал тери билан қопланган, елкаси ва боши мустаҳкам суяк зирҳ билан ҳимоя қилинган. Ташқи кўринишининг ваҳималилигига қарамай, тимсоҳ кам ҳаракатланади, фақат овга чиққан пайти фаоллашади.
Тимсоҳларнинг ҳаммаси тухумдан кўпаяди. Урғочиси 20 тадан 100 тагача тухум қўйиб, уларни иссиқ қирғоқ бўйидаги ҳумга кўмиб қўяди. Тухуми ва болалари кўп ҳайвонлар ва йиртқич қушларга ем бўлгани учун урғочиси қўриқлайди. Тухумдан очиб чиққан насллари дарров сувга ошиқади ва мустақил ҳаёт кечиришга киришади.
Тимсоҳларнинг энг каттаси бўйи 10 метр келадиганлари ҳисобланади. Тимсоҳлар орасида нисбатан кичиклари ҳам бор. Бунга Жанубий Америка дарёларида яшайдиган шакарлар мисол бўла олади. Уларнинг бўйи уч метрдан ошмайди. Шакарлар балиқлар ва моллюскалар билан овқатланади, аммо қушларни ҳам тутиши мумкин.
Аллигатор — бу тимсоҳлар оиласига мансуб бўлган улкан рептилиядир. Аллигаторлар тимсоҳларга ўхшаса-да, кенг ва ясси боши, тўрт ярим метрдан ошмайдиган нисбатан калта бўйи, анча кучли жағлари билан ажралиб туради.
Аллигаторларнинг икки тури: АҚШнинг жануби-ғарбида яшайдиган Америка аллигатори ва ундан кичик бўлган, Янцзи дарёсида кун кечирадиган Хитой аллигатори мавжуд. Аллигаторнинг тимсоҳлардан фарқ қилиб турадиган яна бир жиҳати икки жағининг ҳам серҳаракатлигидир.
Аллигаторларнинг суюмли овқати балиқлардир, аммо улар майда сутэмизувчиларни ҳам яхшигина доғда қолдиради. Аллигаторлар овга тўда бўлиб чиқади. Баъзан улар дарахтлар устига чиқиб олиб, қуёш тафтига тобланади. Аллигатор ерда барча тимсоҳлар каби ўзини анча ноўнғай ҳис этади, сувда эса шовқин чиқармай шиддат билан сузади. Аллигатор тутқун ҳаётга дарров кўникади, шу боис уни ҳайвонот боғларида тез-тез кўриш мумкин.