Қушлар рептилиялар авлодиданми?

Эволюция назариясини ҳамма ҳам қабул қилавермайди, аммо унинг тарафкашлари қушларнинг пайдо бўлиши ҳақида ўз хулосаларига эга. Қушларнинг учиш қобилиятига боғлиқ турли, мутлақо ўзига хос аъзолари мавжуд. Улар иссиқ қонли бўлишади, чунки иссиқ қонли ҳайвонлар кучни овқатдан жуда тез олади. Уларнинг патлари нафақат иссиқдан сақланишига хизмат қилади, балки енгил учиш юзасини ҳам шакллантиради. Қушлар оғир суякдан таркиб топган тишларидан халос бўлишди. Уларнинг амортизатор вазифасини ўтайдиган оёқлари пайдо бўлди. Қушларнинг нигоҳи жуда ўткирдир.

Бу мукаммаллик қачон пайдо бўлганини аниқ айтиш қийин, аммо қушлар миллион йиллар бурун содда рептилиялардан тарқалгани маълум. Рептилиялар гуруҳидан тарқалган қушлар триас даврида, бундан 130 000 000 йил олдин яшаган. Бу тошқотган ҳайвонлар қолдиғидан аниқланган.

Илк қушларнинг патли қаноти бўлган, аммо улар, назаримизда, унчалик яхши уча олмаган. Думлари жуда узун ва суякдор бўлган, аммо ҳамма томонидан патлар ўсиб чиққан. Мавжуд қушларнинг фақат дум суяги бор, патлар эса ана шу суякдан ярим доира шаклида униб чиқади. Қадимий қушлар жуда кўп майда тишларга эга бўлган.

Тахминан 10 000 000 йилдан кейин ҳам қушлар тишларини сақлаб қолган, аммо аксарият қушлар ундан фориғ бўлган. Ўша давр қушларининг тош қолдиқлари кўрсатишича, ўша давр қушларининг ўлчами, қанотлари, хулқи ҳозирги крачкаларникига ўхшаган.

Шуниси қизиқки, қушларнинг ҳар бир аъзосидан уларнинг рептилиялардан тарқалгани аломатларини топишимиз мумкин, бироқ ҳар бир аъзо қушларнинг ўзига хос талабларига мослашган.

Бу ўзгаришлар, эҳтимол, қушларнинг совуқ қондан иссиқ қонга ўтиш даврига тўғри келади. Бу қушларнинг ўзгармас ҳароратда тухум босиши ва болаларини ҳам иситиши мумкинлигини англатади. Натижада қушларнинг уя қуришига тўғри келган, авлодлари ҳақида ғамхўрлик ҳисси пайдо бўлган, шунингдек, ҳозирги қушларга хос бошқа вазифаларни бажариш қобилиятига эга бўлган.