Янги гул қандай ўсади?

Ҳар бир тирик организм ўзини такрор яратади. Гулларда бу жараён қуйидагича кечади.

Ҳар бир гул тўрт асосий қисмдан иборат. Аввало, бу косачабаргдан ташкил топган яшил ташқи гулкосадир. Косачабаргнинг ичида гултож бўлади. Гултожнинг ичида эса уруғни таркиб топтирадиган аъзолар жойлашади.

Гулнинг ўртасида бир ёки бир нечта уруғчи бўлади. Уруғчининг атрофида чангчи жойлашади. Уруғчи — гулнинг оналик қисмидир. Унинг қуйи, кенг қисми «уруғдон» дейилади. Уруғдоннинг ичида уруғни ривожлантирадиган юмалоқ муртак бўлади. Аммо улар гулчанг донлари билан уруғлантирилгандан кейингина уруғ ҳолига келади.

Гулчанг донлари гулнинг оталик қисми — чангчининг ичида ривожланади. Уруғ ҳосил қилиш учун уруғ донлари уруғчининг тепа қисмидан ўтиб, муртакка тушиши лозим. Уруғчининг юқори қисми оғизча дейилади.

Гулчанг донлари дастлаб оғизчага тушади. Улар оғизча юза қисмидаги ширин суюқлик намидан тўйинади. Сўнг улар амал олади ва ўсади. Чангдон найчага айланади. Найча уруғчи устунчаси орқали ўсади ва уруғдон деворлари орқали муртакка тушади.

Найча таркибидаги моддалар муртакка тушиб, уни уруғлантиради. Кўпгина гулчанг найлари уруғдонда бир вақтда униши мумкин. Ҳар битта найча амал отиб, битта муртакни чанглантиради.

Фақат ўша ўсимликнинг гулчанги найчага айланади ва уруғдонга етиб боради. Гулчанг ажратиб чиқарадиган уруғчи аъзоси чангдон дейилади. Гулчангни чангдондан оғизчага кўчириб ўтқазиш чанглатиш дейилади. Бордию чанглатиш битта гулда юз берса, у ўз-ўзини чанглатиш дейилади. Агар уруғчи бошқа ўсимликнинг гулига ўтса, бундай чанглатиш четдан чангланиш дейилади.

Четдан чангланиш шамол, ҳашаротлар, қушлар ва муайян ҳайвонлар туфайли амалга ошади. Кейинроқ уруғ бошқа жойга тушади, томир отади ва гул бўлиб ўсади.