Наполeон ким бўлган?

Наполеон Бонапарт каби ўз ҳаётлик чо-идаёқ бутун оламга таъсир қила олиш кучига эга бўлган кишилар тарих саҳнида жуда озчиликни ташкил қилади. У 1769 йилнинг 15 августида Корсика оролининг Аяччо деган жойида туғилган. У ҳали болалик чоғидаёқ ўзининг китобларда ўқиб билган қадимий давр қаҳрамонларидек бўлишини истарди. У Париждаги ҳарбий академияни ўқиб тугатганида ҳали 16 ёшга ҳам кирмаганди.

24 ёшида Бонапарт Тулон шаҳрини британияликлар истибдодидан озод қилишдаги қаҳрамонликлари учун бригада, яъни муайян қўшин генерали лавозимига лойиқ топилди. Кейинчалик у армияни бошқариб Австрия устидан ғалаба қозонди, Мисрдаги урушда зафар қозонди.

Наполеон Франциянинг биринчи Консули, ҳукмдори бўлди. У ҳукуматни бошқаришнинг барча тизимларини ислоҳ қилди.

1804 йилда Наполеон Франциянинг императори деб эълон қилинди. Наполеон француз империясини бошқарган ўн йил давомида муттасил уруш давом этди. Унинг ғалабалари Наполеонга Европада Испаниядан то Россия чегараларигача бўлган ҳудудларга ҳукмронлик қилиш имкониятини туғдирди.

1812 йилда у ўзининг олти юз минглик аскарлари билан Россияга бостириб киришга қарор қилди. У гарчи Москвани қўлга киритган бўлса-да, унинг қўшинларининг таъминоти яхши даражада эмасди, шу боисдан у яна ортига қайтиб кетишга мажбур бўлди. Ортга қайтиш чоғида унинг аскарларидан фақат юз минг кишигина омон қолди. Шундан кейинги бир неча мағлубиятлардан сўнг Наполеон тахтдан воз кечди ва Элба оролига сургун қилинди. Кейин у Элбани тарк этиб, янги армия ташкил қилди, бироқ 1815 йилда Ватерлоо яқинида унинг қўшинлари Веллингтон ва Блюхер қўмондонлигидаги армия томонидан тор-мор қилинди.

Наполеон британияликларга асир тушди, улар Наполеонни маҳбус сифатида ҳеч нарса ўсмайдиган Муқаддас Елена оролига сургун қилдилар. Наполеон ўша ерда 1821 йилнинг 5 майда вафот этди. У ўз давлатини янги зафарлар ва куч-қудрат сари етаклаган йилларида, айни пайтда кўплаб қирғинлар, бало-қазоларнинг сабабчиси бўлди, бутун бошли халқларнинг ҳаётини издан чиқарди.