Бензин энг қиммат давлатлар (2007)

Осиё давлатларидаги иқтисодий ҳолат туфайли бутун жаҳонда бензин ва нефть маҳсулотлари нархи ошиб бориши давом этмоқда. Нефть ишлаб чиқарувчи давлатлардаги иқтисодий ва сиёсий вазият бевосита нефть нархи ва ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ бўлади. The Oil Drum интернет портали дунё давлатларидаги бензин нархлари кўрсаткичини ўрганиб чиқиб, ўз рейтингини эълон қилди. Бу рейтингга энг қиммат бензин маркаси – «Супер Евро» (бизнинг АИ-95 бензин маркасига мос тушади) нархи асос қилиб олинган. Энг бензин қиммат бўлган минтақа Скандинавия бўлиб, 1 галлон (3,785 литр) бензин бу ерда 7 доллардан ошади.

«Супер» бензини энг қиммат мамлакат Норвегия бўлиб, 1 галлон автоёқилғи нархи 7,76 долларни ташкил этади. Иккинчи ўринда – Нидерландия (7,52 $) бўлса, учинчи ва тўртинчи ўринларни Белгия (7,32 $) ва Буюк Британия (7,15 $) эгаллаган.

Биринчи ўнликни 5-ўриндаги Туркияни ҳисобга олмаганда Европа давлатлари (Германия, Дания, Финландия, Португалия, Швеция) эгаллашган деб ҳисобласак бўлади. Кучли йигирматаликка яна Польша (5,63 $) ва Словакия (5,59 $) ҳам кирган.

The Oil Drum маълумотларига кўра, АҚШ бензин қимматлиги бўйича 33-ўринни эгаллаган: 1 галлон бензин 3,1 доллар. Ёқилғи маҳсулотларига давлат солиғининг бекор қилингани боис АҚШда бензин нархи Ғарбий Европа давлатларига нисбатан икки баравар пастдир.

Нефть ишлаб чиқарувчи давлатларда эса 1 галлон бензин нарги 2 долларга бормайди. Нигерияда 1 галлон АИ-95 бензин 1,92 туради. Қувайт, Саудия Арабистони, Туркманистон ва Венесуэлада 1 галлон бензин нарҳи 1 доллардан камдир.

The Oil Drumга кўра, АИ-95 бензини қимматлиги бўйича Россия 35-ўринда турибди. Бу ерда 1 галлон бензин нарҳи 2,68 доллар дея баҳоланган. Россия статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2006 йилда россиялик нефтчилар 33,44 млн тонна автобензин ишлаб чиқаришган. Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2005 йил якунида Россияда 25 миллион автомобиль рўйхатга олинган. 2010 йилда эса автомобиллар сони 42 миллионга етиши кутилмоқда.

Уч йилдан сўнг Россия ҳам нефтни хориждан олиб келиши мумкин. Таҳлилчиларнинг фикрича, яқин йилларда Россияда бензин арзон бўлмайди. Ўзбекистонда ҳам шу ҳолат кузатилади.

Агар ҳозирги кундаги нарх билан солиштирсак, энг арзон АИ-95 бензини ўзбек сўмига Венесуэлада 64 сўм, Туркманистонда 98 сўм, Эронда 111 сўм, Саудия Арабистонида 152 сўм, Кувайтда 264 сўмга тўғри келса, 1 литр олий навли бензин Норвегияда 2630 сўм, Нидерландияда 2549 сўм, Белгияда 2481 сўм, Буюк Британияда 2423 сўм ва Туркияда 2369 сўмни ташкил этади. Ўзбекистонда эса АИ-95 бензинини автомобилингизга қуйиш учун 1400 сўм тўлашингиз керак бўлади. Бу кўрсатгич билан мамлакатимиз Канада, АҚШ, Қозоғистон, Россия ва Хитойни ҳам ортда қолдиради.

Давронбек Тожиалиев

АИ-95 бензини энг қиммат мамлакатлар

№ Мамлакат 1 галлон АИ-95 бензини нарҳи
1. Норвегия 7.76
2. Нидерландия 7.52
3. Белгия 7.32
4. Буюк Британия 7.15
5. Туркия 6.99
6. Германия 6.98
7. Дания 6.95
8. Финландия 6.93
9. Португалия 6.65
10. Швеция 6.50
11. Франция 6.50
12. Полша 5.63
13. Венгрия 5.63
14. Словакия 5.59
15. Исроил 5.52
16. Ирландия 5.40
17. Австрия 5.40
18. Словения 5.36
19. Швейцария 5.17
20. Испания 5.14
21. Чехия 5.10
22. Греция 4.91
23. Италия 4.80
24. Литва 4.72
25. Латвия 4.61
26. Эстония 4.30
27. Люксембург 4.27
28. Янги Зеландия 4.17
29. Япония 4.16
30. Ўзбекистон 4.13
31. Канада 4.10
32. Австралия 4.05
33. Бразилия 3.85
34. АҚШ 3.10
35. Қозоғистон 2.75
36. Россия 2.68
37. Таиланд 2.61
38. Хитой 2.44
39. Мексика 2.38
40. Нигерия 1.92
41. Кувайт 0.78
42. Саудия Арабистони 0.45
43. Эрон 0.33
44. Туркманистон 0.29
45. Венесуэла 0.19
* 1 галлон = 3.785 литр