Инфляция нима дeгани?

Биринчи галда инфляция — бу нарх-навонинг ошишидир. Мамлакатдаги ҳамма одам, жумладан савдогар ҳам ҳукумат аъзоси ҳам биринчи навбатда харидордир. Улар оладиган нарсалар товарлар ёки хизмат турлари бўлиши мумкин. Инфляция даврида кишилар пулларини товар ишлаб чиқаришга сарфланадиган вақтга қараганда анча тезроқ харжлаб қўядилар. Бу шундай даврки кўп миқдордаги пулга кам миқдордаги мол ёки маҳсулот олишга тўғри келади. Инфляция даврида пулнинг қадри ниҳоятда тушиб кетади.

Агар сиз инфляция юз беришининг сабабларини билсангиз ҳам унинг олдини ололмайсиз. Баъзан инфляцияга айбдор ортиқча харажатларга йўл қўйган ҳукуматдир деб ҳисоблашади. Баъзан эса бу борада бизнесменларни ва касаба уюшмаларини айблашади. Ҳатто баъзан оилаларни ҳам эҳтиёжларини ҳаддан ошириб юборганликда айблашади. Кўп ҳолларда инфляциянинг келиб чиқишига урушлар сабаб бўлади.

Инфляция пайтида нархларнинг ошиб бориши натижасида пулга оладиган нарсалар сони камайиб боради. Бундай пайтларда кишилар пулнинг қадри тушмасидан аввал, нархлар яна кўтарилиб кетмасидан илгарироқ бирор нарсани харид қилишга шошиб қолишади. Бизнесменлар эса уларнинг маҳсулотларига эҳтиёж ошиб кетди деб ўйлай бошлайдилар. Шунинг учун улар ўз пулларини янги ишлаб чиқариш тармоқларини йўлга қўйишга, жиҳозлар сотиб олишга, фабрикалар очишга сарфлайдилар.

Бу эса қўшимча ишчи кучини талаб қилади. Одамлар катта-катта пул топишади, бироқ бу пулларни бир лаҳзадаёқ харжлаб қўйишади. Бизнесменлар, ўзларининг моллари яхши сотилаётганлигини кўриб, ўз ишларини кенгайтириш учун пул қарз оладилар.

Инфляциядан энг кўп зарар кўрадиганлар — булар кредиторлар (яъни бировларга қарз берувчилар) пенсионерлар ва қатъий маош билан ишлайдиганлардир.

Инфляциянинг олдини олиш учун ҳукумат биринчи галда унинг сабабларини аниқлаши лозим. Агар бу иш қилинмаса, бу муаммони назорат қилиш ҳам мумкин бўлмайди ва оқибатда муаммо ҳал этилмай қолаверади.