Авесто нима?

Эрамизнинг биринчи асрларида Яқин Шарқда юзага келган зардуштийлик динига эътиқод қилувчиларнинг муқаддас китоби Авесто деб аталади. Ривоятга кўра, Авестонинг матни ушбу диннинг бош пайғамбари Зардушт тилидан тахминан эрамизнинг 3—7 асрларида унинг шогирдлари томонидан ёзиб олинган.

Бизгача етиб келган матнлар 21 жилддан иборат бўлган, йўқолиб кетган улкан ёдгорликлар тўпламининг қолдиқлари эканлигини тадқиқотчилар аниқлашган. Матнларни таҳлил қилиш улар турли замонларда турли жойларда яратилганлигини кўрсатади. Узоғи билан 6 асрда улар ягона тўпламга жамланиб, ушбу муқаддас матнларни битиш учун махсус яратилган алоҳида алифбода ёзилган.

Катта Авесто деб аталмиш китобнинг асосий қисми Готлар деб аталади. Булар — зартуштийликнинг асосларини баён этувчи беш шеърий композициядан иборат. Готларнинг ҳар бири 17 бобдан иборат.

Катта Авестога Готлардан ташқари, Ясна — етти бобдан иборат бўлган, панднома тарзидаги унча катта бўлмаган асарлар, шунингдек, ҳар хил қисқа дуолар ҳам киради.

Кичик Авестони юқорида эслаб ўтилган Ясна — зардуштийликнинг муқаддас матнларидан энг асосийси, покловчи видевдат дуолари, маросим қўшиқлари — висперед тўпламлари, шунингдек, Яштлар — турли маъбудларга бағишланган мадҳиялар ташкил этади.

Дастлаб Авесто ўзларини «форсларнинг энг яхшиси», деб атаган, ҳаётини шу динга бағишлаган бир қисм одамларга мўлжаллаб битилган эди. Қўлёзма ўша даврнинг сўзлашув тилида эмас, балки деярли ҳеч ким тушунмайдиган тилда битилгани шу билан изоҳланади.

Ҳозирги ўқувчи учун Авестонинг энг қизиқ қисми Готлардир. Уларда оламнинг яратилиши ва тузилиши тамойиллари, унинг келажакдаги тақдири баён этилади.

Готлар матнини Библия билан қиёслаш уларда умумий жиҳатлар кўплигини кўрсатди. Масалан, бошида барча матнлар пайғамбарга маъбуд Ахурамазда томонидан юборилган фаришта Вохуман томонидан берилгачлиги ҳақида ҳикоя қилинади. Унда ҳам, Библиядаги каби, зулмат доимо ёвуз кучлар кирдикорлари билан боғланади.

Ҳозирги пайтда зардуштийликка эътиқод қилувчилар жануби-ғарбий Эронда ҳамда Ҳиндистоннинг ғарбий қисмида сақланиб қолган.

Ўхшаш мақолалар: