Қайси давлатнинг парламeнти энг кўҳна парламeнт?

Францияда Капетинглар сулоласи давридаги парламент худди Адолатли сарой ҳакамларига ўхшарди, яъни судлов ишлари билан шуғулланарди. Бугунги кунда бу ишлар билан бутунлай бошқа соҳа — қонунчилик шуғулланади. Бироқ, ҳамма ҳам энг кўҳна парламент 13 асрдан буён маълум бўлган Англия парламенти эмас, балки Исландия парламенти эканлигини билармикан?

Исландия парламенти 930 йилда ташкил топган бўлиб алтинг, яъни мажлис деб аталарди. 9 асрнинг охирида Исландияга Норвегияликлар бостириб кирди. Ва у ўз мустақиллигини қайта тиклагач, 930 йилдан эътиборан якка ҳукмдор эмас, балки бир гуруҳ кишилар, яъни мажлис раҳбарлик қиладиган ягона мамлакатга айланди. Исландия 1944 йилнинг 17 июнида, минг йиллар давомида Дания ва Норвегиянинг истибдодидан халос бўлгач Республика деб эълон этилди. Бу мамлакатнинг Президенти тўрт йиллик муддатга сайланиб, Бош вазир билан биргаликда давлатни бошқаради. Алтинг мамлакатнинг пойтахти — Рейкявикда тўпланади. Мазкур аълтинг, яъни парламент 2 палатадан таркиб топган бўлиб, уларнинг ҳар бири умумий овоз бериш йўли билан сайланади.