«Ziyouz викторинаси»да берилган савол-жавоблар (201-300)

201. Телефон кашфиётчиси Александр Белл онаси ва хотинига бирон марта ҳам қўнғироқ қилмаган. Нима учун?
Жавоб: Улар кар бўлишган.

202. Дунёдаги тилларнинг аксариятида у “М” ҳарфи билан бошланади. Бу қайси сўз бўлиши мумкин?
Жавоб: Она.

203. 1. Нью Йорк, АҚШ 468
2. Париж, Франция 368
3. Лондон, Буюк Британия 270
4. Токио, Япония 217
5. Москва, Россия 171
Бу қандай қатор?
Жавоб: Метрополитенлар бекатлари сони.

204. Ўзбекистон Фанлар академиясининг биринчи президенти ким?
Жавоб: Т.Н. Қори-Ниёзий.

205. Дунёда энг кўп гаплашиладиган 5 та тилни тартиб (унда гаплашувчилар сони бўйича) билан ёзинг.
Жавоб: 1. Хитой тили – 1,212,560,000; 2. Араб тили – 422,039,637; 3. Ҳинд тили – 366,000,000; 4. Инглиз тили – 341,000,000; 5. Испан тили – 322,200,000.

206. Дунёда майдони бўйича Саҳрои кабирдан кейин иккинчи ўринда турувчи чўл қайси?
Жавоб: Гоби.

207. Дунёда катталиги жиҳатдан Каспий денгизидан кейин иккинчи ўринда турувчи кўл қайси?
Жавоб: Юқори кўл.

208. Сатурн сайёрасининг энг катта йўлдоши қайси? Унинг диаметри қанча?
Жавоб: Титан. 5150 км.

209. АҚШдаги энг катта кутубхона қайси?
Жавоб: Конгресс кутубхонаси.

210. Алишер Навоийнинг сўнгги асари қайси?
Жавоб: Маҳбубул-қулуб.

211. Маҳмудҳўжа Беҳбудий қайси шаҳарда туғилган?
Жавоб: Самарқанд.

212. Мавлоно Лутфий Навоийнинг қайси ғазали учун бутун умрлик ижодини алмашмоқчи бўлган?
Жавоб: “Оразин ёпқоч кўзимдин…”.

213. “Ўткан кунлар”да Уста Олимнинг қайниси, Саодатнинг укаси исми нима эди?
Жавоб: Сайфи.

214. Бобур неча ёшида тахтга ўтирган?
Жавоб: 12 ёшида.

215. Янги ихтиролар одатда патентлаштирилади. Бизнинг кундалик ҳаётимизда асосий алоқа воситасига айланган телефон патенти учун 1876-йилда 2 америкалик ихтирочи бир-бирига нисбатан 2 соатлик оралиқда ариза топширишади. Патент кимга берилган?
Жавоб: 1876 йилнинг 7 март куни америкалик Александер Грахам Белл телефон кашфиётини патент офисига жўнатади. 10 март куни эса синаб кўради. Беллдан икки соат кейин Элиша Грей ҳам текефонга патент учун ариза топширади. Телефон 174465 рақамли патент билан рўйхатдан ўтказилган.

216. Дунёдаги энг қиммат 3 та расмни (картина) тартиб бўйича сананг!
Жавоб: 1. Пикассо “Трубкали бола” – 102.2 млн $. 2. Винсент ван Гог “Доктор Гаше портрети” – 82.5 млн $. 3. Ренуар “Мулен де ла Галлет” – 78.1 млн $.

217. Америкалик ёзувчи Марк Твеннинг асл исми нима?
Жавоб: Самуел Клеменс.

218. “Тайм” журнали томонидан “йил одами”ни қўлга киритган биринчи америкалик қора танли ким?
Жавоб: Мартин Лютер Кинг (1929-1968).

219. “Little Magician” ва “Red Fox of Kinderhook” номи билан машҳур бўлган АҚШ президенти ким?
Жавоб: Мартин Ван Бурен, 1837-1841 йилларда АҚШ президенти бўлган.

220. Покистон давлатининг ташилотчиси ва биринчи лидери ким?
Жавоб: Муҳаммад Али Жиннаҳ (1876-1948).

221. Биринчи қишки олимпиада ўйинлари қачон ва қаерда ўтказилган?
Жавоб: 1924 йилда Франциянинг Чамоних шарида ўтказилган.

222. Машҳур ирланд миллатпарвари ва шоираси Сперанза қайси машҳур шоирнинг онаси эди?
Жавоб: Оскар Уайлд (1854-1900).

223. Франциянинг энг биринчи президенти ва айни пайтда 3-императори бўлган шахс ким?
Жавоб: Наполеон III.

224. Чингиз Айтматовнинг қайси асари қаҳрамони Она Ер билан суҳбатлашади?
Жавоб: “Сомон йўли”.

225. “Жамила” қиссасида Жамиланинг севган ёри? (Ч. Айтматов)
Жавоб: Дониёр.

226. “Али бобо ва 40 қароқчи” эртагини таржима қилган адиб?
Жавоб: Абдулла Қаҳҳор.

227. Ўзбек адабиётидаги биринчи “роман” деб аталган, аммо роман нуқтаи назарига тўғри келмайдиган асар қайси эди?
Жавоб: “Заҳарли ҳаёт”, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий.

228. Адиб Аҳмад Югнакийнинг “Ҳибатул-ҳақойиқ” (“Ҳақиқат совғалари”) асари кимга бағишланади?
Жавоб: Фарғона ҳокими Дод Сипоҳсолорбекка.

229. Гитлер билан Наполеон Бонапарт ўртасида қандай боғлиқлик бор?
Жавоб: Уларнинг дунёга келиши вақти ораси 100 йил ва иккаласи ҳам дунёни босиб олишни ҳавас қилган.

230. Дунё жойлашишига қараб олдин икки хил назаряга бўлинган. Улар қайсилар?
Жавоб: 1. Ер – олам маркази. 2. Қуёш – олам маркази.

231. “Ил милионе” номи билан машҳур сайёҳ ким?
Жавоб: Марко Поло. 1254-1324.

232. Нобел мукофотини олган биринчи аёл ким?
Жавоб: Мария Кюри. 1867-1934.

233. Қайси буюк мумтоз бастакор умуман уйланмаган?
Жавоб: Людвиг ван Бетховен.

234. Адабиёт йўналишида Нобел мукофоти соҳиби бўлган рус ёзувчиларини сананг.
Жавоб: Иван Алексеевич Бунин (1933), Борис Пастернак (1958), Михаил Шолохов (1965), Александр Солженицин (1970).

235. Ҳинд миллатпарвари Моҳандас Ганди Жанубий Африкадан Ҳиндистонга қайтганида уни “Маҳатма” деб атай бошлашган. “Маҳатма” сўзининг маъноси нима?
Жавоб: Санскрит тилидан “Буюк қалб” деган маънони англатади.

236. 5-ой – Май атамаси қаердан келиб чиққан?
Жавоб: Мая – Қадимги римликларнинг баҳор маъбуди номидан.

237. Илк турк достоннависи бўлган адиб ким?
Жавоб: Юсуф Хос Ҳожиб.

238. Бизга маълумки, Носируддин Рабғузий “Қисасул-Рабғузий” деган асар ёзган. Яна қайси адиб “Қисасул-анбиё” деган асар ёзган?
Жавоб: Абу Исҳоқ Нишопурий.

239. “Суҳайл ва Гулдурсун” достони муаллифи ким?
Жавоб: Сайфи Саройи.

240. Алишер Навоий томонидан “Маликул-калом” дея таърифланган шоир ким?
Жавоб: Мавлоно Лутфий.

241. Олтин Ўрда ҳукмдорларидан Муҳаммад Хўжабекка бағишланган асар қайси ва унинг муаллифи ким?
Жавоб: “Муҳаббатнома”, Хоразмий.

242. АҚШнинг 9 та “миллионер” шаҳарларини тартиб билан сананг.
Жавоб: 1. Нью-Йорк. 2. Лос-Анжелес. 3. Чикаго. 4. Хьюстон. 5. Филаделфия. 6. Фоникс. 7. Сан-Диего. 8. Даллас. 9. Сан-Антонио.

243. Қайси собиқ Франция президенти шарафига зебра тури номи берилган? (19-аср)
Жавоб: Жулес Греви (1879-1887 йилларда президент бўлган.)

244. Юрий Гагариннинг космосга биринчи сафари қанча минут давом этган?
Жавоб: 108 минут.

245. Алишер Навоий лирик меросининг умумий ҳажми қанча мисрани ташкил этади?
Жавоб: 50000 мисрадан ортиқ.

246. Навоийни “Ғазал мулкининг султони” деб ким таърифлаган?
Жавоб: Мақсуд Шайхзода.

247. “Бобур – йўлбарс” романини ким ёзган?
Жавоб: Ҳаролд Лемб. Нью-Йорк, 1961 йилда чоп этилган.

248. Биринчи буғ темир йўли қайси шаҳарлар ўртасида қурилган?
Жавоб: 1825 йилда Англиянинг Стоктон ва Дарлингтон шаҳарлари ўртасида (39 км масофа) қурилган. Паравознинг тезлиги соатига 15-17 км ни ташкил этган.

249. Англия ва Нидерландияда денгиз илмини ўрганиб, кемасозлик устахоналарида ишлаган рус шоҳи ким?
Жавоб: Буюк Пётр I.

250. Олимпиадада бокс бўйича илк олтин медални олган ўзбекистонлик спортчи?
Жавоб: Муҳаммадқодир Абдуллаев

251. ХХ асрда “Хамса” ёзган ўзбек адиби ким?
Жавоб: Барот Бойқобилов.

252. Алишер Навоийнинг устози Жомийга бағишлаб ёзган асари қайси?
Жавоб: “Хамсатул-мутаҳаййирин” (“Беш ҳайрат”, 1494).

253. “Бобурнома”ни рус тилига ким таржима қилган?
Жавоб: Михаил Салье.

254. “Ҳазрати имомуз-замон халифатур-раҳмон” (замона имоми ва халифаси) унвонига эришган таниқли ўзбек шоири, давлат арбоби ким?
Жавоб: Шайбоний.

255. Биламизки, Муҳаммад Солиҳ “Шайбонийнома” достони муаллифи ҳисобланади. Яна қайси адиблар “Шайбонийнома” асарини ёзишган?
Жавоб: Биноий ва Муҳаммад Ҳайдар.

256. Маълумки, Пауло Коэльонинг “Алхимик” асари ўзбек адабиётида 3 марта таржима қилинди. Ушбу таржималар қайси адиблар томонидан амалга оширилган?
Жавоб: Озод Шарафиддинов, Азиз Саид, Аҳмад Отабой. Аҳмад Отабой ва Азиз Саид таржималари китоб ҳолида босилиб чиққан. Озод Шарафиддинов таржимаси эса “Жаҳон адабиёти” журналида босилган.

257. Имом Бухорий ва Имом Муслимлардан ривоят қилинган “исро ва меърож” ҳақидаги ҳадисларда пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг Масжидул ақсодан осмонга кўтарилганликлари ҳақида ривоят қилинади. Ушбу ҳадисга кўра, Расулуллоҳ с.а.в. еттита осмондан ўтадилар ва ҳар бир осмонда қайси пайғамбарлар билан учрашадилар?
Жавоб: 1. Биринчи осмон – Одам алайҳиссалом
2. Иккинчи осмон – Исо ва Яҳё алайҳиссаломлар
3. Учинчи осмон – Юсуф алайҳиссалом
4. Тўртинчи осмон – Идрис алайҳиссалом
5. Бешинчи осмон – Ҳорун алайҳиссалом
6. Олтинчи осмон – Мусо алайҳиссалом
7. Еттинчи осмон – Иброҳим алайҳиссалом.

257. Маҳаллий аҳоли “Абул Ҳавл — даҳшат отаси” деб атайдиган Мисрдаги машҳур обида қайси?
Жавоб: Бош қисми одам бошига ўхшатиб ишланган шер шаклини эслатувчи Сфинкс ҳайкали.

258. Иккинчи жаҳон уруши қайси йили, қайси кун, қайси воқеа билан бошланди?
Жавоб: Иккинчи жаҳон уруши 1939 йил 1 сентябрда немис қўшинларининг Польшага бостириб кириши билан бошланган.

259. Фашист ваҳшийлари томонидан 4 миллиондан ортиқ кишининг ёстиғи қуритган конслагер қайси эди?
Жавоб: Освенсим (Польша).

260. Иккинчи жаҳон урушида:
а) қанча давлат қатнашган?
б) қуролли кучларга қанча одам сафарбар қилинган?
c) қанча одам ўлдирилган, ярадор бўлиб ўлган?
д) қанча одам ярадор ва майиб бўлган?
е) қанча моддий талофат етказилган?
Жавоб: а) 60 дан ортиқ;
б) 110 миллиондан ортиқ киши;
c) 50 миллиондан ортиқ киши;
д) 90 миллиондан ортиқ киши;
е) 4000 миллиард $;

261. Жаҳонотин Увайсий Марғилоннинг қайси маҳалласида туғилган?
Жавоб: Чилдухтарон.

262. Амир Умархон ёзган достон қайси?
Жавоб: “Умарнома”.

263. Моҳларойим Нодира ким томонидан қатл этилади?
Жавоб: Бухоро амири – Насруллохон.

264. Ўзбек адабиётида “ХIХ аср Навоийси” деб кимни аташади?
Жавоб: Огаҳий.

265. “Зайнул-араб”, “Юсуф ва Зулайҳо”, “Лайли ва Мажнун”, “Ўғузнома”, “Саййид Насимий”, “Саъд Ваққос” достонлари муаллифи ким?
Жавоб: Нурмуҳаммад Андалиб.

266. Маълумки табиатдаги моддалар етти ҳолатда бўлади. Улар қайсилар?
Жавоб: 1. Қаттиқ ҳолати
2. Суюқ ҳолати
3. Газсимон ҳолати
4. Плазма ҳолати
5. Нейтрон ҳолати
6. Эпиплазма ҳолати
7. Физик вакуум ҳолати.

267. Қадимги ва ўрта аср таълим тизимида онгни ва мантиқни юксалтирувчи етти фан мавжуд эди. Ушбу фанларни қадимги юнон мутафаккирлари комиллика элтувчи йўл дея таърифлаганлар. Бу фанлар қайсилар?
Жавоб: 1. Грамматика
2. Мантиқ
3. Риторика
4. Геометрия
5. Арифметика
6. Астрономия
7. Мусиқа.

268. Биринчи темир йўл қаерда пайдо бўлган?
Жавоб: Биринчи темир йўл Англияда пайдо бўлган.

269. Энг биринчи Атом бомбаси қачон ва қаерда портлатилган?
Жавоб: Қўзиқорин ҳолатидаги булутни эслатувчи биринчи атом бомбаси синови 1945 йил, 16 июл куни Аламагордо (Нью-Мексико) яқинида ўтказилган эди. Синов сифатида портлатилган илк атом бомбаси тарихда Тринити-Тест номи билан машҳур бўлиб, унунг портлаш кучи 20 Килотоннани ташкил этган… (Ҳирошимани яксон этган “Литтл Бой” 13 Килотонна, Нагасакини кул қилган “Фат ман” эса 20 Килотонна портлаш кучига эга бўлган…)

270. Дунёнинг энг баланд нуқтада жойлашган расмий чегара пости қаерда ва у денгиз сатҳидан қанча баландликда жойлашган?
Жавоб: Бу чегара пости Покистон ва Хитой ўртасидаги Хунжераб довонида жойлашган бўлиб, денгиз сатҳидан 4740 метр баландликда жойлашган.

271. АҚШ давлат байроғида 13 та ҳошия бор (7 та қизил ва 6 та оқ рангли). Бу ҳошиялар нимани англатади?
Жавоб: АҚШ байроғидаги 13 ҳошия Қўшма Штатларда дастлаб ташкил топган колониялар рамзи ҳисобланади. 50 юлдуз эса ҳозирдаги штатлар рамзидир.

272. Дунёда иккита давлатнинг байроғида олд ва тескари тарафларида фарқ бор. Бу қайси давлатларнинг байроқлари ва улардаги фарқ нимадан иборат?
Жавоб: а) Парагвай давлатининг байроғи. Байроқнинг ўнг ва тескари тарафидаги фарқ: байроқнинг ўнг тарафида давлат герби, тескари тарафида эса Парагвай Молия Вазирлигининг эмблемаси тасвирланган.
б) Ғарбий Саҳро давлатининг байроғи. Байроқнинг ўнг тарафида Ярим ой ва юлдуз тасвирланган, тескари тарафида эса йўқ. Байроқдаги учбурчак ҳам одатдагига қараганда байроқнинг ўнг бурчагига жойлаштирилган…

273. “Буюк Темур тарихи”, “Темур қароргоҳи”, “Самарқандга сафарот кундалиги” асарларининг муаллифи ким?
Жавоб: Клавихо.

274. “Афлотуни замон” деб ном қозонган машҳур математик ва астроном ким?
Жавоб: Қозизода Румий.

275. Ким Алишер Навоийнинг ҳассага таянган, қомати бир мунча букчайган ҳолатидаги расмини чизган?
Жавоб: Маҳмуд Музаҳҳиб.

276. Соҳибқирон Амир Темур кимни ҳаётлик чоғида ўзига валиаҳд қилиб тайинлаган?
Жавоб: Жаҳонгир мирзонинг ўғли Пирмуҳаммадни.

277. Ғарбда “католик динининг ҳимоячиси” деб ном қозонган темурийзода ким?
Жавоб: Мироншоҳ.

278. ХVII асрнинг иккинчи ярми буюк француз драматурги, комедия театрининг асосчиси ким?
Жавоб: Жан Батист Мольер.

279. II жаҳон урушида Германия коммунистлари етакчиси ким эди?
Жавоб: Эрнст Телман.

280. Фашист қўшинларидан озод этилган Польшанинг биринчи шаҳри қайси?
Жавоб: Хелме.

281. Маълумки нацистлар Адолф Гитлерни “Фюрер” деб атар эдилар. Шу сўзнинг маъноси нима?
Жавоб: Мутлоқ ҳоким.

282. Солиҳ ва Раҳима қайси асарнинг бош қаҳрамонлари?
Жавоб: Абдулла Қодирийнинг “Бахтсиз куёв” драмаси.

283. “Агар бизнинг ҳаётимиз ҳуррият ва халқ бахт-саодати учун қурбонлик сифатида керак бўлса, биз ўлимни ҳам хурсандчилик билан кутиб оламиз!” деб ўз васиятини қолдирган буюк ўзбек миллатпарвари ким эди?
Жавоб: Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919).

284. Абдулла Авлоний ўзбек педагогикасига қандай янгиликлар киритди?
Жавоб: Туркистонда биринчилардан бўлиб мактабга география, кимё, ҳандаса, физика фанларини киритди. Бир дарс билан иккинчиси ўртасида муайян танаффусни, бир синфдан иккинчисига ўтишдаги имтиҳонни жорий этди.

285. “Яшасин Халқ жумҳурияти!” шиори билан чоп этилган ХХ аср бошларидаги газета қайси. Унинг ташкилотчиси ва муҳаррири ким эди?
Жавоб: “Турон”. Абдулла Авлоний.

286. “Жаҳон йўқсуллари, Ер куррасининг ишчи-деҳқони, яшайлик, бирлашайлик, яшнатайлик шонли Шўрони” дея ҳайқирган шоир ким эди?
Жавоб: Муҳаммадшариф Сўфизода, кейинчалик ушбу жамият равнақига гумон билан қараб асарлар яратди. Оқибатда қатағон йилларининг авж палласида хаста эканлигига, салкам 70 га кирганига қарамай Сўфизода қамоққа олинади ва қурбон бўлади.

287. ХIХ асрда ижод қилган қайси хоразмлик адиб моҳир бастакор ва мусиқашунос бўлган?
Жавоб: Комил Хоразмий.

288. “Ҳижрон” тахаллуси билан ижод қилган шоир ким?
Жавоб: Абдулла Авлоний.

289. Горькийнинг “Она” романини ўзбекчага таржима қилган адиб ким?
Жавоб: Абдулҳамид Чўлпон.

290. Абдулла Қаҳҳор “Ўғри” ҳикоясига қандай эпиграф қўллаган?
Жавоб: Отнинг ўлими – итнинг байрами.

291. Энг ёрқин юлдуз қайси?
Жавоб: Хаббл телескопи ёрдамида кашф этилган бу юлдуз Ердан кўринмайди. Пистол юлдузи Қуёшдан 10 млн. баравар катта бўлиб, Қуёш бир йилда чиқарадиган энергияни у атиги 6 секундда чиқаради. Астрономларнинг аниқлашича, бу юлдуз Ердан 25000 ёруғлик йили узоқда жойлашган (Қуёшдан 325 баравар кўп).

292. Ердан кўринадиган энг ёрқин юлдуз қайси?
Жавоб: Ердан 8,64 ёруғлик йили (1 ёруғлик йили – 9,5 трлн. км га яқин) масофада жойлашган Сириус юлдузи Ердан кўринадиган энг ёрқин юлдуз ҳисобланади. Ер билан Сириус ўртасидаги масофа тахминан 80 трлн. км.ни ташкил этади. Сириуснинг оғирлиги Қуёшникидан 2,14 баравар, ёруғлиги эса 24 баравар кучли ҳисобланади.

293. Қуёш системасига кирмайдиган энг катта сайёра қайси?
Жавоб: 2001 йил январида очилган HD168443 сайёраси Ердан 123 ёруғлик йили узоқда бўлиб, у Қуёш системасига кирмайдиган энг катта сайёра ҳисобланади. HD168443 Қуёш системасидаги энг катта сайёра – Юпитердан ҳам 17 баравар каттадир.

294. Ерга энг яқин юлдуз қайси?
Жавоб: Қуёшни ҳисобга олмаганда Ерга энг яқин юлдуз Проксима Центавра (Алфа Центавра C) бўлиб, у 1915 йилда кашф этилган. Бу юлдуз биздан 4,23 ёруғлик йили масофада жойлашган.

295. Қуёш атрофида энг тез айланадиган сайёра қайси?
Жавоб: Меркурий – Қуёш системасидаги энг тез сайёра ҳисобланади, у қуёш атрофида соатига 172248 км тезликда айланиб чиқади (Ерникидан қарийб икки барабар тезроқ). Яна шу нарса аниқки, Меркурий Ерга қараганда Қуёшга яқинроқ жойлашган. Меркурийнинг 1 йили – 87,99 кун ёки қарийб 3 ойни ташкил этади.

296. Сувсиз дарё, дарахтсиз ўрмон қаерда бўлади?
Жавоб: Харитада.

297. 830000 кишининг ўлимига сабаб бўлган (бу зилзиладан ҳалок бўлган сони бўйича энг катта ҳолатдир) кучли тарихий зилзила қачон ва қаерда содир бўлган?
Жавоб: Бу тарихий зилзила 1556 йилнинг феврал ойида Хитойнинг Шенси ва Хенан провинсияларида рўй берган.

298. Инсон яшайдиган энг совуқ жой қаер?
Жавоб: Ер юзидаги инсон яшайдиган энг совуқ жой – Якутиянинг Оймякон шаҳри (Шарқий Сибирь, Россия) ҳисобланади. Бу ерда ҳаво ҳарорати -70°C гача пасайиши кузатилган. Январь ойининг ўртача ҳарорати эса -50°C ни ташкил этади.

299. Ер юзидаги энг совуқ ҳарорат қаерда қайд этилган ва қанча градусни ташкил этган?
Жавоб: Ер юзидаги энг паст ҳарорат Антарктиданинг “Восток” илмий стансиясида 1983 йил, 21 июлда қайд этилган бўлиб, ўшанда ҳаво ҳарорати -89,2°C ни ташкил этган эди.

300. Ж.Боккаччоннинг “Декамерон” асари номи қандай маъно англатади?
Жавоб: “Ўн кун кундалиги”.