Асалари асал тайёрлайди, чунки асал унинг таомидир. Тўғрироғи, бу маҳсулотни тайёрлаш жараёни асалари кучи учун овқат тайёрлаш усулидир.
Биринчидан, асалари гулларни қидириб топади ва уларнинг нектарини тўплайди. Кейин уни ўзига хос асал қопчасида ташиб келади. Қопсимон бўшлиғи асалари қорни олдида жойлашган. Бу аъзони қориндан ажратиб турувчи очилиб-ёпиладиган парда мавжуд.
Асал тайёрлашнинг биринчи босқичи асалари қорнидан бошланади. Нектар таркибидаги қанд кимёвий реакцияга киришади. Иккинчи босқичда нектардан сув ажралиб чиқади. Бунга арихонадаги иссиқлик ҳамда ҳавонинг алмашиб турилиши орқали эришилади.
Асаларилар олиб келадиган мумкатакдаги асал таркибида табиий нектарнинг суви кўп бўлади ва у ҳеч қачон бузилмайди! У етилиши ҳамда келгусида асалариларга овқат бўлиши учун мумкатакка солиниб қўйилади.
Айтганча, асаларилар нектар тополмай қолган пайтларда қўнғизлар ишлаб чиқарадиган ҳар турли ширин суюқликларни ёки ўсимликлар безларидан ажралиб чиқадиган ширани йиғадилар.
Асални арихонадан турли усулда оладилар. Уни мумкатакдан босим остида сўриб олишади, асални арихонадан олинган мумкатакларда ҳам сотишади. Бироқ асал, асосан, мумкатакдан асал экстрактори орқали сўриб олинади. Марказдан қочирувчи кучдан фойдаланилганда асал мумкатакдан ажралиб чиқади.
Асал қайси гуллар нектаридан йиғилгани ва арихона қайси жойда жойлашганига қараб кескин фарқланади. Асалнинг таркибида жуда кўп моддалар бор. Унинг асосий таркибини қанднинг икки тури, бизга таниш бўлган глюкоза ва фруктоза ташкил этади.
Шунингдек, оз миқдорда сахароза (шакарқамиш шираси), мальтоза, декстрина, минерал моддалар, ҳар хил ферментлар, жуда оз миқдорда витаминлар, ундан ҳам озроқ протеин ва кислота бор.
Асалнинг ранги ва шираси ҳар хил бўлади, бу унга манба бўлган нектарга боғлиқ.