Қуруқлик сингари денгиз туби ҳам ўнқир-чўнқирлардан иборат. Сув остида ҳам ҳақиқий тоғлар, водийлар ва ботиқликлар бор. Баъзида уларнинг сув юзасидан чуқурлиги 10 минг метргача етади.
Сув ости рельефи қуруқлик рельефи сингари турли-тумандир. Энг чуқур денгиз ботиқлиги Мариан ороллари яқинидадир. Унинг чуқурлиги — 11 022 метр. Таққослаш учун бошқа бир рақамни келтирайлик: Эверест чўққисининг баландлиги, «бор-йўғи», 8 848 метрдир. 1960 йили ушбу ботиқлик унинг тубига қадар туширилган батискаф ёрдамида тадқиқ қилинган.
Шундай қилиб, бундай аппаратлар чуқурликка тушиш бўйича дунё рекордини янгилади. Деярли барча денгиз ботиқликлари ёки тарнови очиқ океанда эмас, аксинча, материклар яқинида жойлашган.