Шақилдоқ илонлар ҳужум қилишдан олдин шақиллайдими?

Шақилдоқ илон ҳақиқатан ҳам қўрқинчли илон. Одамлар у ҳақда ажойиб тарих яратишган, эмишки, илон чақишдан олдин думлари билан шовқин солади, айни вақтда уни унчалик хавфли деб ҳисоблашмайди.

Афсуски, ҳамма вақт ҳам шундай эмас. Шақилдоқ илон шақиллаган пайти у ростдан ҳам қўрқувга тушган бўлади. Бу думини тез тебранишга мажбур этади ва у бизда шақиллаётгандай таассурот қолдиради. Шақилдоқ илонлар хулқини ўрганиш шуни кўрсатдики, у юз марта ҳужум қилса шундан 95 тасида у ҳеч қандай огоҳлантириш бермайди!

Айтганча, бошқа илонлар сингари шақилдоқ илон ҳам тишлашдан кўра ҳужум қилишни хуш кўради, деган тасаввур ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди. Аслида, заҳарли илонлар ҳам ҳужум қилади, ҳам тишлайди.

Бундай илонларнинг, масалан, шақилдоқ илоннинг узун кавак тиши ҳаракатчан ва оғзи ёпилган пайти танглайига томон қайрилган бўлади. Илон ҳужумга чоғланганда, у оғзини очади, тишлар жанговар тик ҳолатга келади ва илон олдинга ташланади. Тишлари ўлжаси танасига ботиши билан у заҳрини сочади.

Тишлаганда заҳарли безларидан заҳар оқиб келади, у тиш каваклари орасидан ўтиб, жароҳатланган жойга киради. Бошқа майда тишли илонлар, масалан, кўзойнакли илоннинг чақиши шиддатли эмас, у бирмунча вақт тишлаб туради, натижада бу чақаётгандек эмас, балки чайнаётгандек таассурот уйғотади. Чайнаш ёрдамида илон жароҳатланган жойга заҳрини сочади.

Агар сиз шақилдоқ илон ҳужум қилаётганда катта масофани босиб ўтади, деб ўйласангиз, яна хато қилган бўласиз. У бор-йўғи бошини кўтариш қобилиятига эга. Кулча бўлганда ҳам унинг хуружи узунлигининг учдан бир ёки учдан икки қисмини ташкил этади. Шақилдоқ илонларнинг энг узуни 2,23 метрдан ошмайди. Шундан ҳам аёнки, ундан қочиб қутилиш мумкин.

Эндигина дунёга келган болаларининг думи учида гажаги бўлишини биласизми? Уларнинг заҳарли тишлари эса фойдаланишга шай туради.