Сайловлар илк бор қаeрда ўтказилган?

Рус тилига сайлов — «выбори» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, лотинларда ҳам бу сўз «танлаб олиш» маъносини англатади. Сайловларда кишилар ўзларининг раҳбарларини танлаш ҳуқуқи борлигини ҳис қилганлар. Минг йиллар давомида шундай бўлиб келган. Қадимги яҳудийлар ва юнонлар ушбу ҳуқуқни қўлга киритиш учун курашганлар. Исроилнинг биринчи қироллари, шунингдек Қадимги Юнонистоннинг генераллари сайлов йўли билан тайинланган.

Эркин сайловлар анъанаси Англияга тахминан 1500 йиллар муқаддам англо-саксония урушлари даврида кириб келган. Шундай қилиб, маҳаллий расмий кишиларни сайлаш ҳуқуқи инглиз турмуш тарзининг ажралмас бир қисмига айланиб қолди ва илк колонистлар томонидан Америкага ҳам олиб ўтилди. Америка инқилобига қадар ҳам америкаликлар ўз шаҳар йиғинларида ва колония ассамблеяларида овоз беришарди.

Бироқ сайлов масаласида бир катта муаммо бор эди: сайлаш ҳуқуқига кимлар эга? Бир пайтлар фақат хусусий мулк эгаларигагина сайлаш ҳуқуқи берилган эди. Узоқ тарих давомида овоз беришни тақиқловчи кўплаб чеклашлар мавжуд бўлиб келди. (Масалан, кишиларнинг хусусий хўжалигининг катта-кичиклигига қараб бу ҳуқуқни бериш ёки бермаслик каби.) Узоқ давр мобайнида аёллар сайлаш ҳуқуқига эга эмас эдилар. Аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги учун курашчилар бу масалани ҳал этиш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишга уринишарди. Бироқ ҳозирги кунда ҳам айрим мамлакатларда аёллар сайлаш ҳуқуқларига эга эмас.

Сайлов ҳуқуқларини чеклаш вақти-вақти билан ўзгариб турди, сайлаш ҳуқуқини янги-янги тоифа кишилари эгаллаб борарди. Сўнгги даврга келиб сайловчининг овоз бериш ёши 21 дан 18 га туширилди.