Гeрбларни ким ўйлаб топган?

Давлатлар, шаҳарлар, қирол сулолалари, аслзода оилалар уз эмблема-рамзларига, яъни гербларига эга. Гербнинг тасвири, ёзуви ва ранглари уни кўтариб юрувчининг ўтмишидан гувоҳлик беради.

Чамаси, герблар дастлаб арабларда мавжуд бўлиб, салб юришлари даврида улар Европада ҳам кенг тарқалиб кетган. Урушлардаги жангу-жадаллар чоғида жангчилар жанговар байроқлар ва герблар атрофига тўпланишган.

Бир неча йиллар мобайнида нилуфар гуллари эмблема бўлиб хизмат қилган, бретанларнинг гербида эса олмахонга ўхшаган оқ юмронқозиқ — горностайнинг тасвири акс этган, австрияликлар гербида — бургут, Англияникида эса — қоплон тасвирланган. Гербларни ўрганиш билан жуда машаққатли, аммо беҳад қизиқарли фан гералдика шуғулланади.