Буддавийлик — жаҳондаги энг нуфузли динлардан бири. Буддавийликка эътиқод қилувчиларнинг кўпчилиги Шри-Ланка, Хитой, Япония, Корея ва Таиландда истиқомат қилишади. Бироқ бу дин маълум даражада ҳамма ёқда тарқалган. Бу диннинг асосчиси шаҳзода Гаутама Сидхартадир. У фаровонлик, зеб-зийнатда туғилиб ўсган.
Кунлардан бир кун саройдан ташқарида юрганида уч эркакка кўзи тушади: бири жуда хаста, бошқаси ғоят қари ва учинчиси ўлик эди. Инсон чекаётган изтиробларни кўриб даҳшатга тушган шаҳзода одамзот ҳақиқатга ҳамда узоқ вақт давом этадиган бахт-саодатга қандай қилиб эришиши мумкинлиги ҳақида бош қотира бошлайди. У рўза тутар ва оддий бўлмаган ушбу саволга жавоб излар экан, қаттиқ хаёлга толарди. Бир куни у анжир дарахти остида (бу дарахт Бо дарахти ёки маърифат дарахти сифатида ҳам машҳур бўлган) ўтирар экан, ҳамма нарсадан маҳрум, бечора одамлар ўз қобилиятлари ҳамда ўз хоҳиш истаклари орқали нажот топишлари мумкинлигини ҳақидаги фикр йўсатдан унинг миясига келиб қолди.