Шимолий дeнгиз қароқчилари кимлар?

Англлар ва сакслар Рим империясини босиб олганларидан 500 йил ўтиб бу империяга (бироқ, эндиликда у франклар империяси деб аталарди) яна бошқа шимолий қабилалар ҳужум қилдилар. Бу босқинчи мажусийлар насронийлар заминини таладилар ва вайрон қилдилар. Тарих такрорланди. Бу галги босқинчилар Норвегия ва Даниядан эдилар, уларни норманнлар ёки викинглар деб аташарди. (Ғарбий Европада уларни асосан норманнлар — шимол одамлари дейишарди).

Одатда викинглар ҳақида гап кетганда шохдор дубулға кийган, йўлида дуч келган нарсани вайрон қилиб кетувчи ёввойи одамларни тасаввур қилишади. Бу жуда мароқли тасаввур, аммо нотўғри. Боиси шохдор дубулғалар русумдан чиқиб кетганлигига қарийб 2 минг йил бўляпти. Албатта, викинглар қароқчилик ва босқинчилик қилишарди. Бироқ бу даврда яшаган бошқа халқлар ҳам бу қилмишлардан холи эмасди. Фақат фарқи шундаки, бу борада викингларнинг омади чопган, қўли баланд эди холос.

Ўз уйларида улар ҳам қатрон ва ҳосилсиз Скандинавия ерларидан ризқларини топиш учун ер шудгор қилишар, пода боқишар эди. Ёз ойларида эса улар ўша даврнинг энг моҳир ва чапдаст жангчи, денгизчиларига айланардилар.

Уларнинг кемалари шон-шуҳратларга бурканган, бироқ биз улар тўғрисида фақат афсоналар орқалигина биламиз: уларнинг бир неча кемаси бизнинг давримизгача сақланган. Улардан энг машҳури Гокстаддаги (Норвегия) ертўладан топилган кемадир. Мазкур кеманинг узунлиги 24 метр бўлиб, унинг эшкаги 34 та, ҳамда қизил ва оқ матолардан тикилган елканлари учун улкан мачтаси бор.