Камалак нима?

Камалак табиатнинг энг гўзал ҳодисаларидан биридир, одамлар унинг қандай ҳосил бўлиши ҳақида қадим замонлардан бери бош қотириб келишади. Ҳатто, қадимги юнон файласуфи Аристотель — Арасту ҳам камалакнинг содир бўлиши сабабини тушунтириб беришга уринган эди. Қуёш нури ёки оддий оқ нур давоми…

Нима учун дўл доналари турли ўлчамга эга?

Момақалдироқ тез-тез содир бўлиб турадиган айрим жойларда ҳар саккиз юз момақалдироқдан бири билан қўшилиб, ўлчами ёнғоқдай келадиган, ҳар беш минг момақалдироқдан бири билан қўшилиб эса теннис коптогидай келадиган дўл ёғади. Сиз ўзингиз ҳам дўл бундан-да бошқа ўлчамга эга эканини ҳам давоми…

«Авлиё Эльм олови» нима?

«Авлиё Эльм олови» табиатнинг яшин билан боғлиқ қизиқ ҳодисаларидан биридир. Буни англаш учун чақмоқ чаққанда нима содир бўлишини эсга тушириш керак бўлади. Ҳамма гап зарраларнинг мусбат ва манфий турларга бўлинишидадир. Зарраларнинг бу турлари катта куч билан бир-бирига тортилади, улар ажратиб давоми…

Момақалдироқ нима?

Баҳорги жалалар, одатда, момақалдироқ билан бирга келади. Момақалдироқ сўзининг ўзи метеорологик ҳодисаларнинг бутун бир комплексини англатади. Улардан ҳаммамиз биладиганларимиз чақмоқ ва гулдиракдир. Чақмоқ қўшни булутлар ўртасида ёки булут билан ер ўртасида чақадиган улкан электр учқунидир. Электрсизланиш (разряд) вақтида тор каналдаги давоми…

Булутларнинг қандай турлари бор?

Ёмғир ёғаётган пайтда осмон симобдай оғир булутлар билан қопланган бўлади. Осмонда тўп-тўп булутлар сузиб юрганда, ёмғир ёғмаслиги ҳам мумкин. Булутлар, иссиқ ҳаво баландликка кўтарилиб, сув буғлари маълум даражада совиганидан сўнг ҳосил бўлади. Ҳеч қачон бир-бирига ўхшаш иккита булут бўлмайди. Улар давоми…

Туман нима?

Туман, шудринг ва булут бир-бирига бевосита алоқадордир. Туман, шудринг ёки булут шароитлардан бирининг ўзгариши, масалан, ҳаво оқимларининг бор ёки йўқлиги натижасида содир бўлади. Бунинг сабаби нима экани ва айрим жойларда нега туман пайдо бўлишини кўриб чиқайлик. Туман жуда майда, 0,001 давоми…

Намлик нима?

Столга муздай сув тўла графин қўйилса, нима бўлишини биласизми? Тўғри, унинг ташқи томони терлаб қолади. Тер қаердан пайдо бўлди, дерсиз. Албатта, ҳаводан пайдо бўлди. Негаки, ҳавода ҳамиша сув буғлари ҳолидаги намлик бор. Графин нега терлаганига келсак, буғлар унинг совуқ юзасига давоми…

Муссон нима?

«Муссон» арабча «мавсум» сўзидан олинган бўлиб, «ёмғирлар мавсуми» деган маънони англатади. У шамол йилнинг илиқ пайтлари денгиздан қуруқликка, совуқ пайтлари эса қуруқликдан денгизга қараб эсадиган иқлим зоналарига нисбатан ишлатилади. Бундай минтақаларда иссиқ мавсумларда тинимсиз ёмғир ёғади, совуқ пайтлар қурғоқчилик ҳукм давоми…

Бора нима?

Буни ҳаммадан ҳам кўра новороссийсклар яхшироқ билса керак. Бу ерда ҳар йили, тахминан, 40 кун шимоли-шаркдан кучли совуқ шамол — бора туради. Бу ном юнонча «борей» сўзининг ўзгарган шаклидир ва у кўҳна юнон ривоятларидаги шимолдан эсадиган совуқ шамолни англатадиган илоҳа давоми…

Дунёнинг энг тоза мамлакатлари (2009)

Қўшма Штатларнинг The Forbes нашри дунёнинг энг тоза давлатлари рўйхатини чоп этди. Бунда Колумбия ва Йел университетлари томонидан ишлаб чиқилган The Environmental Performance Index методига амал қилинган ҳолда 140 давлат ўрганиб чиқилди. Ушбу баҳолаш мезони экологиянинг 25 жабҳасини қамраган (ҳаво давоми…


Мақолалар мундарижаси