Кедр қаерда ўсади?

Қадим замонлардан то шу кунгача кундалик сўзлашув тилида «кедр» сўзи турлича талқин қилинади. Ливан кедри «ҳақиқий кедр» сифатида ҳамиша одамларнинг эътиборини тортиб келган. У муқаддас дарахт ҳисобланган ва Ливаннинг гербида ҳам ўз аксини топган. Ривоятларда айтилишича, Сулаймон алайҳиссалом бу қимматбаҳо давоми…

Нега қарағай доимо яшил тусда бўлади?

Қарағай баргларининг бир неча вазифаси бор. Шундай вазифалардан бири бутун дарахт учун озуқа ишлаб чиқаришдир. Баргларга карбонат ангидрид гази ҳаводан, сув ва минерал тузлар эса тупроқдан келади. Барглардаги хлорофилл Қуёш энергиясини ютади. Хлорофилл Қуёш нурлари таъсирида сув ва карбонат ангидрид давоми…

Доимий яшил дарахтлар қайсилар?

Бошқа дарахтлардан фарқли ўлароқ, доимий яшил дарахтларнинг япроқлари қишда ҳам тўкилмайди. Доимий яшил дарахтлар ичида энг суюмлиси ва машҳури биз янги йилда безайдиган арчадир. Бундай дарахтлар қаторига қарағай, савир (туядарахт), оққарағай ва кедр ҳам киради. Бу дарахтларнинг барглари хазон бўладиган давоми…

Қайси ўсимликлар кузга пешвоз чиқади?

Ўсимликлар ҳаётига жиддий хавф туғдирадиган ҳол дегидратация — сувсирашдир. Шунинг учун ҳам ўсимликларнинг пўстлоқдан бошқа барча қисмлари сув сарфини камайтирадиган ёғоч қатлами билан қопланган бўлади. Тана, шохчалар ва шохларни сувсирашдан пўстлоқ ҳимоя қилади. Япроқларнинг ташқи юзаси кўпинча мум қатлами, ўзига давоми…

Куртак қандай ривожланади?

Баҳор ойларида дарахтлар япроқ ёзади ва гуллайди. Аммо япроқлар ёзилишидан олдин ўтган йил кузида тугилган куртак ҳолида бўлади. Аксарият ўсимликлар кузда япроқларини тўкади. Кўклам чоғи эса янги ям-яшил япроқлар билан қопланади ва гуллайди. Бу азал-азалдан одамларнинг эътиборини тортиб келган. Аммо давоми…

Дарахтларга қобиқ нима учун керак?

Дарахт танаси ёки илдизининг қобиғи пўстлоқ деб аталади. Аммо уни пўстлоқ деб аташ нотўғри, чунки у тана ёки илдизнинг ташқи томонидир. Айрим ҳолларда унинг қалинлигини аниқлаш ҳам қийин. Негаки, пальма каби дарахтларнинг пўстлоғи ва ёғочи ўртасида аниқ чегаранинг ўзи йўқ. давоми…

Шарбат қандай қилиб дарахт бўйлаб юқорига кўтарилади?

Одам ва ҳайвонлар танасида қон айланишига уни ҳайдайдиган кучли насос — юрак сабабчи бўлади. Шундай қилиб, организмнинг ҳар бир ҳужайраси ўз ҳаёт фаолияти учун зарур бўлган моддаларни олади. Дарахтнинг ҳар бир қисми ичдан озуқа моддалари эритмаси — ўсимлик шарбати билан давоми…

Дарахтлар қандай ўсади?

Дарахт учта асосий қисмдан таркиб топади. Илдизлари уни ерда тутиб туради, сув ва минерал тузларни тупроқдан сўриб олишига ёрдам беради. Танаси ва шохлари япроқларга шарбат элтади ва уларни Қуёшга кўтаради. Япроқлар бутун ўсимлик учун озуқа моддалари ишлаб чиқарадиган «фабрика»дир. Дарахт давоми…

Нима учун ўсимликларнинг илдизи бор?

Ўсимликларга илдиз, асосан, икки нарса учун керак. Биринчидан, улар тупроқдаги таянч вазифасини ўтайди, иккинчидан, тупроқдан сув ва минерал тузларни ютади. Аксарият дарахтларнинг илдизи тупроқда ўсади. Улар ўсимликка ўсишида ёрдам беради. Илдизлар чўзилиб, тармоқланиб, тупроққа кириб бораверади ва ундан минерал моддаларни давоми…

Ўсимликларга шудринг нима учун керак?

Кўпинча дарахтлар, ўт-ўланлар ва бошқа ўсимликлар тонг чоғлари шудринг билан қопланган бўлади. Уларга шудринг ҳам тушиши мумкин, аммо ўсимликларнинг ўзи ҳам сув ажратиб чиқаради ёки нафас олади. Шундай қилиб, ўт устидаги томчилар ё шудринг, ё сувнинг ўсимлик танасидан буғланиши (транспирация)дир. давоми…


Мақолалар мундарижаси