Нима учун япроқлар кузда ҳар хил рангга бўялади?

Ёзда барча дарахтларнинг ранги бир хил — яшил бўлади. Албатта, яшил рангнинг ҳам нозик турлари бўлади, аммо барча япроқларга битта чўтка билан бўёқ сурилганга ўхшайди. Кузга бориб эса яшил япроқлар турли рангларга бўялади. Бу ранглар қаердан пайдо бўлади? Япроқларнинг ранги давоми…

Ўсимликлар қандай озиқланади?

Қизиғи шундаки, ўсимликларнинг ҳам озуқа ишлаб чиқарадиган «фабрикаси» бор. Яшил барглар ана шундай «фабрика»дир. Олма ва шафтоли мевалари ширинлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Демак, уларнинг таркибида қанд моддаси бор. Аммо у қаердан пайдо бўлади? Уларни шафтоли ва олма дарахтларининг япроқлари ишлаб давоми…

Нима учун ўсимликлар крахмал ишлаб чиқаради?

Оилангизда парҳез сақлайдиган киши борми? Агар бўлса, у қайсидир овқатни емасдан: «Унинг крахмали кўп, менга тўғри келмайди», деганини эшитганмисиз? Мабодо, уйда ўсмирлар бўлса, улар «яхшироқ ўсиш учун» кўпроқ крахмал тановул қилишади. Ким нима дейишидан қатъи назар, крахмал дунёдаги энг муҳим давоми…

Дарахтлар қандай ўсади?

Дарахт учта асосий қисмдан таркиб топади. Илдизлари уни ерда тутиб туради, сув ва минерал тузларни тупроқдан сўриб олишига ёрдам беради. Танаси ва шохлари япроқларга шарбат элтади ва уларни Қуёшга кўтаради. Япроқлар бутун ўсимлик учун озуқа моддалари ишлаб чиқарадиган «фабрика»дир. Дарахт давоми…

Денгиз сувўтлари қандай ўсади?

Агар уйингизда аквариум — ойнажом бўлса, ундаги сув юзасида қаердандир кўкимтир тўшқинлар пайдо бўлиб қолганини кўргансиз, албатта. Булар — сувўтлар. Кўл ёки ҳовузларда чўмилганингизда, оёғингизга илашиб қоладиган бақатўнлар ҳам сувўтлардир. Сувўтларнинг минглаб турлари бор. Улар ботқоқликларда, ҳовузларда, дарёларда ва ҳатто давоми…

Ейишли замбуруғ ва қурбақасалла ўртасида қандай фарқ бор?

Улар ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқ. Фан тилида «қурбақасалла» деган замбуруғ тури йўқ. Одамлар заҳарли замбуруғларни қурбақасаллалар деб атайди. Ботаниклар учун бу атама ҳеч бир илмий қимматга эга эмас. Улар учун ейишли ёки биз қурбақасалла деб атайдиган заҳарли замбуруғлар ўртасида давоми…

Хлорофилл нима?

Ўсимликлар қайси асосий жиҳати билан ҳайвонлардан ажралиб туради? Улар, аввало, яшил тусда бўлади. Уларга қўйиладиган асосий талаб, айрим истисноларни ҳисобга олмаганда, яшил тусда бўлиши лозимлигидир. Ўсимликларнинг яшил моддаси — хлорофилл тупроқ ва ҳаводан зарур моддаларни ютиб олади ва улардан яшаш давоми…

Ўсимликлар қаердан пайдо бўлган?

Замонавий илмий назарияларнинг тасдиқлашича, бир замонлар Ер юзида на ўсимликлар ва на ҳаётнинг бошқа бир тури бўлмаган. Сўнгра, бундан юз миллион йиллар муқаддам номаълум сабабларга кўра, протоплазманинг дастлабки зарралари пайдо бўлган. Биологлар ўсимликлар ва ҳайвонлардан топган бирламчи тирик материя протоплазма давоми…